Президент Эммануэль Макрон профессионал ташкилотларнинг рад этишига қарамай, касаба уюшмаларини Франциядаги меҳнат шартномаларини яхшилаш бўйича музокараларда иштирок этишга чақирди. Бу ҳақда “Франс-пресс” агентлиги хабар берди.
“Мавжуд вазият ва норозилик фонида фаолроқ ҳаракат қилишимиз керак. Шунинг учун мен 18 апрель куни учрашувга ҳозир иш берувчилар ва касаба уюшмалари ташкилотларини таклиф қилдим. Эшик очиқ қолмоқда. Музокараларда асосий масалалар – ишчиларнинг даромадларини ошириш, мартаба даражаларини кўтариш, даромадни адолатли тақсимлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, касб касалликларига дучор бўлганларга соғлиғини тиклаш учун ечим топиш, кекса ишчиларнинг ёшига яраша иш билан таъминлаш сингари масалалар кўриб чиқилади”, деди халққа телемурожаатида давлат раҳбари.
Президент пенсия ислоҳоти масаласида мамлакатда келишув бўлмаганидан афсусда эканини қайд этди.
“Ислоҳот норозилиги билан бирга, ишчилар меҳнат шароитларини яхшилаш талабини ҳам илгари сурдилар. Кўплаб французлар, Европа давлати учун истисноли амалларга қарамай, нархлар ошиши туфайли яхши яшай олмаганидан норози”, дея тушунтирди Макрон.
ЎзА