Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида Қозоғистон савдо уйи очилади, дея хабар берди “Казинформ”. Бу қарор савдо вазирининг Кобул шаҳрига ташрифи чоғида маълум қилинди. Мулозимнинг сўзларига кўра, 2022 йил Афғонистон билан ўзаро савдо ҳажми 1 миллиард долларга етган.