Маълум бўлишиича, Украинадан жуда кўп озиқ-овқат маҳсулотлари кириб келиши билан Европа Иттифоқи бозори қисман беқарорлашмоқда. Масалан, Словакия ҳукумати ушбу мамлакат фермерлари импорт қилинаётган арзон Украина ғалласи билан рақобатлаша олмайди, деб ҳисоблайди ва шу боис Украинадан ғалла импорт қилишни вақтинча тўхтатмоқчи.

Аввалроқ Польша ва Венгрия шунга ўхшаш чеклов жорий этганди.

Польшада 18 турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулоти, жумладан, сут, тухум, сабзавот, гўшт ва асалари маҳсулоти тақиқ остида қолган. Венгрия эса Украинадан ғалла, ёғли ўсимлик ва бошқа айрим қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортини тўхтатган. Бу икки давлатда айни амалиёт 30 июнгача кучда қолиши тахмин қилинмоқда.