ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона шаҳрида  “Амир Темур издошлари” шиори остида Мудофаа вазири кубоги учун Темурбеклар мактабларининг ўқувчилари ўртасида ўтказилган фан олимпиадаси ғоятда қизғин кечди.

Олимпиада натижаларига кўра, умумжамоа ҳисобида 3-ўринни Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари тасарруфидаги “Ёш чегарачилар” ҳарбий академик лицейи жамоаси, 2-ўринни Нукус шаҳридаги “Темурбеклар мактаби” вакиллари ва фахрли 1-ўринни ҳамда мудофаа вазири кубогини  Фарғона шаҳридаги  “Темурбеклар мактаби” ўқувчилари қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндорларни тантанали тақдирлаш маросими Шарқий ҳарбий округнинг Маънавият ва маърифат марказида бўлиб ўтди. Фахрийлар, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтган тадбирда ҳарбий оркестр жамоаси ва таниқли санъаткорлар томонидан куй-қўшиқлар ижро этилди.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА