Жорий йил 8 апрель куни соат 00:15 ларда номаълум шахс Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида яшовчи 36 ёшли Р.А.га тегишли мовий рангли “Cobalt” русумли автомашинани уйининг олдида турган жойидан олиб қочиб, ушбу автомашинани Тўрткўл тумани Шарқ тор кўчасида қолдириб, ҳодиса жойидан яширинган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни 15 ёшли вояга етмаган И.А. ва К.Б.лар бир гуруҳ бўлиб олдиндан жиноий тил бириктириб, содир этганлиги аниқланиб, қонунбузарлар ушланган.

Мазкур  ҳолат  юзасидан Тўрткўл  тумани  ИИБ  ҳузуридаги  Тергов  бўлими томонидан  Ўзбекистон  Республикаси  Жиноят  кодексининг  267-моддаси  2-қисми “б” банди (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши доирасида  гумонланувчилар сўроқ қилиниб, улардан нима сабабдан ушбу жиноятга қўл урганликлари сўралганда, вояга етмаганлар 6 апрель куни жабрланувчининг уйи ёнидан ўтиб кетаётган вақтида мазкур автомашина қаровсиз, эшиклари очиқ ҳамда калити ўзида бўлганлигидан фойдаланиб, автомашинанинг калитини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини айтишган. Икки кун ўтиб, автомашина жойида турганлигидан фойдаланиб, уни аввал ўғирлаб кетган калити ёрдамида очиб, шунчаки автомашинани бошқариш учун олиб қочишганликларини маълум қилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА