Бу ҳақида «Анадолу» ёзмоқда. Франция Сенати пенсия ислоҳоти лойиҳасини қўллаб-қувватлади, у бошқа нарсалар қатори пенсия ёшини 62 ёшдан 64 ёшгача босқичма-босқич оширишни назарда тутади. Аввалроқ қонун лойиҳаси бутун мамлакат бўйлаб оммавий норозилик ва иш ташлашларга сабаб бўлган эди.

Лойиҳа учун 195 киши ёқлаб, 112 киши қарши овоз берди. Овоз бериш натижаларини бош вазир Элизабет Борн ижтимоий тармоқда эълон қилди.

“Сенат юзлаб соатлик мунозаралардан сўнг пенсия ислоҳоти матнини қабул қилди. Пенсияларимиз келажагини таъминловчи ислоҳотлар сари қатъий қадам. Келгуси бир неча кун ичида уни ниҳоят қабул қилишга тўлиқ тайёрман ”, деб ёзди у.

Қонун лойиҳаси 2030 йилгача пенсия ёшини 62 ёшдан 64 ёшга оширишни назарда тутади.

 

ЎзА