Австрия тўрт нафар россиялик дипломатни персона нон грата – маъқул бўлмаган шахс, деб эълон қилди ва уларга 9 февралгача мамлакатни тарк этишлари билдирилди, деб хабар берди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Ҳайдалаётганлардан икки нафари Россиянинг Венадаги элчихонаси дипломати ва қолгани Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Австриядаги ташкилотлари ваколатхоналаридан бирининг ходимларидир.

Австрия ТИВ ҳужжатида икки дипломатни “дипломатик мақомга мос келмайдиган ҳаракатлар”да ва Россиянинг БМТ ташкилотлари ваколатхоналари миссиясининг икки ходими “қароргоҳ тўғрисидаги келишувга мос келмайдиган ҳаракатлар”да айбланадилар, дейилади.

Охирги марта Австрия Россия ваколатхоналари ходимларини 2022 йилнинг апрелида чиқариб юборган эди. Ўшанда Венадаги элчихонанинг уч ходими ва Зальцбургдаги Бош консулликнинг бир дипломати Россияга қайтариб юборилган эди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги бу амалларга жавобан Австрия Москвадаги элчихонасининг тўрт дипломатини мамлакатдан чиқарган эди.

Бу воқеадан бир кун аввал Австрия Президенти Александр Ван дер Беллен Киевга ташриф буюриб, Президент Владимир Зеленский билан музокаралар ўтказгани айтилади.

ЎзА