Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоларини сайлаш тартиби тўғрисидаги Низомга асосан шу кунларда ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий билимлари, онги ва маданиятини юксалтириш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва амалдаги бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларда парламент фаолиятига дахлдорлик туйғусини шакллантириш, ёшларда эркин фикрлаш қобилияти ва нутқ маданиятини ўстириш, уларнинг фаол фуқаролик позициясини янада мустаҳкамлаш, парламентда Партия электорати манфаатларини ҳимоя қилиш, партия дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб қилиш, эркин фикрлайдиган, замонавий билим ва касб-ҳунарга эга, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан муносабатда бўладиган ёшларни мамлакатимиздаги сиёсий жараёнларга кенг жалб этиш, йигит ва қизларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш орқали ватанга, ўз халқига садоқат туйғусини шакллантириш мақсадида ташкил этилган Ёшлар парламентига ўтказиладиган бўлажак сайловларга тайёргарликнинг биринчи босқичи доирасидаги саралаш жараёни давом этмоқда.

Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманида ҳам танлов Низомида назарда тутилган вазифалар ижросига жиддий киришилиб, O’zLiDeP туман Кенгашига номзодларнинг тегишли ҳужжатлари қабул қилиб олинмоқда.

Партия масъуллари  ҳамда тегишли жамоат ташкилотлари фаолларидан иборат ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан номзодларнинг ҳужжатлари белгиланган тартибда кўздан кечирилиб, уларга тегишли тавсия ва маслаҳатлар берилмоқда. Ҳар томонлама интеллектуал салоҳиятли, дунёқараши кенг, юқори ҳуқуқий саводхонликка эга ёшларнинг ушбу танловда ғолиб чиқишларига ҳамда ёшлар парламентининг ҳақиқий аъзолари сифатида фаолият олиб боришларига, келгусида мамлакатимиз ёшларининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратиладиган амалдаги ва янги қонунларни янада такомиллаштиришга салмоқли ҳисса қўшишларига ишончимиз комил.

Ёшлар ўртасида «Ёшлар парламенти» ёшларга нима беради? Уларнинг келажакдаги фаолиятига ўзининг қандай ижобий таъсирини кўрсатади? деган саволлар бўлиши табиий ҳол, албатта.

Бу нарса энг аввало, бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирок этиш имкониятини беради. Яъни бу жараёнда ёшларга уларнинг ҳаётига таалуқли масалаларда қонунчилик палатасига таклиф киритиш ҳуқуқи берилган. Бу эса ўз навбатида ёшларга ҳар томонлама катта ишонч ҳиссини беради.

Рахима Юлдашева,

O’zLiDeP Беруний тумани Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги