Бу чекловлар 2024 йил 1 январдан бошлаб бутун Ломбардия пойтахти бўйлаб жорий қилиниши кўзда тутилмоқда. Айни пайтда бу тартиб айрим шаҳар ҳудудларидагина амал қилади.

Бунда Милан Франция ва Бельгия пойтахтларидан ўрнак олади. 2021 йилда бу шаҳарларда соатига 30 км тезликда ҳаракатланиш жорий этилганидан сўнг йўлларда содир бўладиган  ўлим ҳолатлари икки баробардан кўпроққа камайган.

Милан шаҳар Кенгаши вакилларининг қайд этишича, бундай паст тезликда содир бўладиган йўл-транспорт ҳодисаси ҳеч қачон ўлим билан тугамайди. Италия Автомобиль клубининг маълумотларига кўра, Апеннин ярим оролидаги бахтсиз ҳодисаларнинг 70 фоиздан ортиғи шаҳарларда содир бўлади ва уларнинг биринчи сабаби тезликни оширишдир.

Г. Абдуллаева тайёрлади, ЎзА