Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари Дилмурод Абдураҳмонов бошчилигидаги вилоят делегацияси айни кунларда Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтаётган “Европа мамлакатларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш” мавзусидаги халқаро семинарда иштирок этмоқда.

Семинардан кўзланган мақсад Европа мамлакатларига асосий озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб берувчи Латвиянинг “Sertifikacijas un testesenas centrs” ҳамда Литванинг “Ekofarm” компанияларининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташқи бозорларда рақобатбардошлигини ошириш, экин майдонларида “Глобал ГАП” ва “Органик” стандартларини жорий этиш борасидаги тажрибаларини ўрганишдан иборат.

Ташриф давомида делегация аъзолари соҳага алоқадор компаниялар раҳбарлари билан бир қатор учрашувлар ўтказиши ҳам режалаштирилган.


Ш. Суяров, ЎзА