Республика Гидрометеорология хизмати марказидан маълум қилинишича, жорий йилнинг 1-5 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво массаси кириб келади.

3-5 декабрь кунлари  Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳарорати кечалари 4-7 даража совуқ, кундуз кунлари 0-3 даража илиқгача, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Навоий вилоятининг шимолида кечалари 10-13 даража, кундуз кунлари 4-7 даража совуқгача пасаяди.

ЎзА