Туркия ва Тунис маданият соҳасида инвестиция лойиҳаларини биргаликда амалга оширишга келишиб олди. Бу ҳақда Туркиянинг Тунисдаги элчихонаси хабарига таяниб, “Анадолу” ёзмоқда.

Хабарда айтилишича, 2023 йил икки тарихий шахс – Карфаген саркардаси Ганнибал ва Барбаросса Ҳизир Хайриддин Пошшо хотирасига бағишланган лойиҳалар йўлга қўйилади.