Озарбайжон ва Туркия Президентлари Илҳом Алиев ва Режеп Таййип Эрдоған Туркий давлатлар ташкилоти саммити доирасида Самарқандда учрашдилар, деб хабар берди “Тренд” агентлиги.
Музокаралар чоғида мамлакатлар ўртасидаги барча соҳаларда иттифоқчилик муносабатларига асосланган дўстлик ва қардошлик ришталари муваффақиятли ривожланиб бораётгани алоҳида таъкидланди.
“Минтақадаги вазият ва хавфсизлик масалалари муҳокама қилинди, шунингдек, ўтган ойнинг охирида Сочи учрашуви якунлари юзасидан фикр алмашилди”, дейилади хабарда.
31 октябрда Сочида Озарбайжон раҳбари ва Россия Президенти Владимир Путин ҳамда Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ўртасида Боку ва Ереван ўртасидаги муносабатларнинг нормаллаштириш бўйича музокаралар ўтказилган эди.
ЎзА