Самарқандда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар саммити бўлиб ўтмоқда.
Унда Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.
Туркий давлатлар ташкилоти доирасида 2023 йил Ўзбекистон Президентининг таклифи асосида Туркий цивилизациянинг юксалиш йили, деб эълон қилинди.
–Ташкилотимиз Бош котиби сифатида ўз фаолиятини якунлаётган Бағдод Амреев жанобларига ҳам алоҳида миннатдорлик изҳор этаман. Келгуси ишларингизда Сизга ютуқ ва омад ёр бўлсин. Янги Бош котиб, тажрибали дипломат Қуваничбек Омуралиев жанобларини лавозимга киришаётгани билан ҳам чин дилдан муборакбод этаман. Сизга масъулиятли фаолиятингизда катта зафарлар тилайман,– деди Президент Шавкат Мирзиёев.
ЎзА