Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг Бирлашган Араб Амирликларига ташрифи чоғида шундай келишувга эришилди.

Жами саккиз ҳужжат имзоланди. Қирғизистон ва БАА етакчилари қўшма холдинг компанияси ташкил этиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, кибер хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик қилиш, молия, энергетика вазирликлари ва миллий банклар ўртасида ўзаро алоқани мустаҳкамлаш бўйича ҳам келишиб олишди.

Хориж матбуоти материаллари асосида Г.Абдуллаева тайёрлади.

ЎзА