Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған рафиқаси Эмине Эрдоған билан 15 сентябрь куни Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Туркия президенти Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг Самарқандда ўтадиган навбатдаги мажлисида фахрий меҳмон сифатида иштирок этади.

А.МУСАЕВ,
ЎзА