“Қўнғирот сода заводи” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси ва касаба уюшмаси ҳисобидан ходимларнинг 150 нафар фарзанди юртимиздаги болалар дам олиш масканларига бепул йулланма билан таъминланди.

Жумладан, июнь ойида 60 нафари Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманидаги “Оқ кема”, 30 нафари Тўрткўл туманидаги “Лочин”, 30 нафари Тахиатош туманидаги “Ойдин йўл” болалар дам олиш масканларида ёз мавсумини ўтказиб қайтди.

Энди корхона ходимларининг 30 нафар фарзандига Навоий вилоятидаги “Офтобжон” болалар дам олиш масканига бепул йулланма берилди. Болаларни дам олиш масканига олиб бориш, қайтиш йўл харажатлари корхона ва касаба уюшмаси маблағи ҳисобидан тўланади.

Довуд Абибуллаев, ЎзА