Қишки Олимпиада ўйинлари давом этмоқда

Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида ўтказилаётган ХХIII қишки Олимпия ўйинлари қизғин ва муросасиз баҳсларга бой ўтмоқда.

Мусобақанинг фигурали учиш бўйича жуфтлик ўртасидаги баҳсларида германиялик Алена Савченко ва Бруно Массо эркин дастурда биринчи ўринни эгаллади ва Германия терма жамоасига Олимпиададаги саккизинчи олтин медални келтирди.
Шунингдек, ушбу йўналишда Вэньцзинь Суй – Цун Хань (Хитой) ва Меган Дюамель – Эрик Редфорд (Канада) кумуш ҳамда бронза медалларига сазовор бўлди.
Олимпиаданинг тоғ чанғи тури бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида ҳам ғолиблар номи аниқланди.
Эркаклар ўратсидаги тезкор тушиш баҳсларида Аксель Лунд Свиндал (Норвегия), Кьетиль Янсруд (Норвегия), Беат Фойц (Швейцария) шоҳсупага кўтарилган бўлса, аёллар ўртасидаги гигант слалом йўналишида Микаэла Шиффрин (АҚШ) олтин, Рагнхиль Мувинкель (Норвегия) кумуш ва Федерика Бриньоне (Италия) бронза медалларига эга бўлди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА