Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори Руслан Мирзаевнинг таъкидлашича, иштирок этган делегациялар сони, кенг кўламли тайёргарлик тадбирлари ва қабул қилинган қарорлар мундарижаси ШҲТ Самарқанд саммитининг ўта муҳим анжуман эканидан далолат.

«Самарқанд саммити, энг муҳими, ШҲТга аъзо давлатлар кимгадир қарши туриш учун эмас, балки бир-бирига ёрдам кўрсатиш, барчага бирдек манфаат келтириш учун дўстлашганини яна бир бор тасдиқлади», – дея таъкидлади у. Р.Мирзаевнинг таъкидлашича, ШҲТ карвони бир-бирини қўллаб, барча аъзоларга бирдек манфаат келтирган ҳолда белгиланган йўналиш бўйича ҳаракатланишда давом этади. ШҲТ оиласи анъанавий дўстлик риштасини, савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашда қойим.

 

Н.Ҳайдаров (фото), ЎзА