Ёшлар иттифоқи координаторлари билан очиқ мулоқот ўтказилди

9

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида «Ёшлар куни» тадбирлари доирасида талаба-ёшлар билан ишлаш самарадорлигини янада оширишга қаратилган навбатдаги учрашув ташкил этилди.

Унда университетнинг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори С.Алаўатдинов Ёшлар иттифоқи координаторлари билан очиқ мулоқот қилди.

Учрашув давомида университетда ёшлар сиёсатини самарали амалга ошириш, талабаларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, маънавий-маърифий тадбирларни мазмунан бойитиш ва ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда факультет ва йўналишларда олиб борилаётган ишлар ҳам муҳокама қилиниб, муаммоларнинг ечимлари бўйича фикр-мулоҳазалар тингланди.

Айзада Смайлова,

ҚДУ журналистика таълим йўналиши 2-курс талабаси.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги