Наргиза ва Аякўзнинг Жаҳон кубогидаги ғалабаси

46

12-14 декабрь кунлари Венгрия давлатининг Будапешт шаҳрида спортнинг қиличбозлик тури бўйича жаҳон кубоги бўлиб ўтди.

Дунёнинг 36 давлатидан 223 спортчи иштирок этган ушбу мусобақада, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси қизлари фахрли учинчи ўринни қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Қувонарлиси шундаки, терма жамоа таркибида Фернанда Херрера билан бирга, республикамиз спортчиларидан Наргиза Жақсибаева ва Аякўз Жумамуратовалар жамоамизнинг ғалабасига ўзларининг салмоқли ҳиссасини қўшди.

Хусусан, қизларимиз 1/8 финалда Буюк Британияни 45:30, 1/4 финалда Болгарияни 45:44 ҳисобида енгишга муваффақ бўлди ва Италия ҳамда Германия терма жамоаларидан кейин учинчи ўринни эгаллади.

Қиличбоз қизларимиз ва уларнинг устозларини қўлга киритган ушбу улкан ютуғи билан табриклаймиз.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси