“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури амалда

Ҳар бир инсоннинг орзуси тинч, фаровон ва бахтли ҳаёт кечириш. Аммо ҳаётда шундай шароитлар бўладики, инсон моддий етишмовчилик, имкониятсизлик ёки маълум бир қийинчиликлар гирдобига тушиб қолиши мумкин. Камбағаллик – бу фақат пулнинг йўқлиги эмас, балки имкониятлар чекланган ҳолатдир. Бундай ҳолатда инсонда ирода, давлатда эса ғамхўрлик бўлса фаровонлик сари йўл топиш мумкин.
Бугунги кунда мамлакатимизда камбағалликни камайтириш, ҳар бир инсон учун муносиб турмуш шароитини яратиш борасида кенг кўламдаги чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Нуроний фонди томонидан жойларда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирлар давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 ноябрдаги “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга оширишга фаол нуронийларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Қонликўл туманида кекса авлод вакилларининг билим ва тажрибасидан фойдаланган ҳолда оилаларни камбағалликдан чиқариш тизимини жорий этиш мақсадида 33 нуроний 11 маҳалладан 165 хонадонга бириктирилган бўлиб, аҳоли турмуш тарзини яхшилаш учун бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, фонд ҳомийлик маблағлари асосида урганишлар натижасида аниқланган кам таъминланган, ногиронлиги бор, боқувчисини йўқотган 91 та оилаларнинг фарзандларига сифатли таълим олишлари учун зарур ўқув қуроллари, стол-стуллар, спорт кийимлари инъом этилди.




Албатта, бу каби ишлар юртимизда илгари сурилаётган “Инсон қадри учун” тамойилининг амалий ифодасидир.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги