Ижтимоий ҳимоя, қўллаб-қувватлаш ва бандлик масалалари муҳокама қилинди

6

Қораўзак туманидаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказида «Босим ва зўравонликка қарши 16 кун» акцияси доирасида тадбир ташкил этилди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси бўлим прокурори Л.Сейтова, туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Р.Сагидуллаева, психологлар ва қишлоқ фуқаролар йиғинларидаги хотин-қизлар фаоллари иштирок этди.

Тадбир давомида, хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, хотин-қизлар муаммоларини доимий ўрганиш, тегишли идоралар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича соҳа вакиллари томонидан кенг тушунчалар берилиб, иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.

Шунингдек, шу куни «Мустақиллик гузари» маҳалла фуқаролар йиғинидаги «Камбағаллик реестри»га киритилган оилалар ҳолидан хабар олиниб, ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш бўйича тавсиялар берилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги