Маҳаллий кенгашлар самарадорлигини ошириш бўйича Бўзатов тажрибаси

68

Бўзатов туманида «Маҳаллий Кенгашлар фаолиятини намунали ташкил этиш» мавзусида республика кўргазмали семинари ташкил этилди.

Семинарда халқ депутатлари Бўзатов туман Кенгаши депутатлари, сиёсий партиялар раҳбарлари, Халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашлари котибиятлари мудирлари, мутахассислар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Семинар давомида иштирокчиларнинг «Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг доимий комиссиялари фаолиятини самарали ташкил этиш» мавзусида маърузалар тингланди.

Сўнгра тадбир доирасида иштирокчилар маҳаллий Кенгаш фаолияти, депутатларнинг халқ билан ўзаро ҳамкорлик механизмлари билан яқиндан танишиб, тажриба алмашди.

Шунингдек, доимий комиссия раислари томонидан амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлиги, аҳамияти ва тажрибалари юзасидан суҳбатлашди.

Тадбир давомида меҳмонлар Эркиндарё овул фуқаролар йиғинига қарашли «Ақеден» аҳоли пунктида муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан янгидан бунёд этилган Бўзатов санаторийси ҳаёти билан яқиндан танишди.

Тадбир иштирокчилари бу ерда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш турлари ва сифати, янги иш ўринлари ташкил этилгани ва келгусидаги иш режалари ҳақида маълумотларга эга бўлди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчи