Камбағалликни қисқартириш борасида ижобий натижаларга эришилмоқда

68

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси ўз ишини бошлади. Унда мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига дахлдор бир қатор масалалар кўриб чиқилиши кўзда тутилган.

Дастлаб шу йил 19 ноябрь куни Президент раислигида бўлиб ўтган камбағалликни қисқартириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар сарҳисоби ва келгуси йил учун устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар хусусида тўхталиб ўтилди.

Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов юртимизда камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш, муҳтож аҳоли вакиллари манфаатларини ҳимоялаш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Видеоселектор йиғилишида жорий йил бошидан ишсизлик 4,9 фоизга тушгани, илк бор 1 минг 435 та маҳалла камбағалликдан холи ҳудудга айлангани алоҳида таъкидланди. Мавжуд имкониятлар таҳлил қилинди. Келгусидаги вазифалар белгилаб берилди.

Бу борада сиёсий партиялар фракциялари ўз чора-тадбирлар режаларини муҳокама қилиб, вазифалар белгилаб олгани қайд этилди.

М.Комилова, ЎзА