Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси “Марказий Осиё халқаро транспорт йўлаклари тизимида: стратегик истиқболлар ва амалга оширилмаган имкониятларʼʼ мавзусида бўлиб, жорий йил 20-21 сентябрь кунлари мамлакатимизда бўлиб ўтадиган халқаро конференцияга бағишланди.

Унда Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси Абдураҳмон Абдуллаев сўзга чиқиб, мамлакатимизда транспорт-коммуникацияларини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълум қилди. Унинг айтишича, мамлакатимиз келгусида Қўнғирот-Бейнов йўли орқали Қозоғистон ва Россияга, сўнг Европа давлатларига чиқиши мумкин.

Бугунги кунда Ўзбекистондаги миллий магистрал йўли қисқа йўллардан холи ҳолда, жами 2 минг 306 километрни ташкил этади.

 

Дилобар Маматова, ЎзА