«Қиронтов»ликлар  ташаббуси билан  йўл асфальтланмоқда

271

Нукус тумани «Қиронтов» овул фуқаролар йиғини аҳолиси томонидан 2025 йил 1-мавсуми доирасида «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали тақдим этилган лойиҳа – «Улли элат» кўчасига 1,3 километр масофага қора қопламали (асфальт) йўл ётқизиш ишларини амалга ошириш бўйича таклиф, овоз бериш натижаларига кўра ғолиб деб топилган эди.

Бу ташаббус маҳалла аҳлининг инфратузилмани яхшилаш ва яшаш шароитларини такомиллаштириш борасидаги фаоллиги ва юксак фуқаролик масъулиятини намоён этди.



Айни пайтда, ушбу лойиҳа асосида кўрсатилган йўналишда амалий ишлар бошлаб юборилди. Хусусан, «Улли элат» кўчасида қора қопламали (асфальт) йул ётқизиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Иш тез орада якунланиб, халқимиз учун қулайликлар яратилгач, йўловчиларни узоқ вақтдан буён қийнаб келаётган муаммо бартараф этилиши кутилмоқда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги