Энергия таъминотини яхшилаш бўйича қандай ишлар қилинмоқда?

250

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Қорақалпоғистон ҳудудий филиалида корхона томонидан жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар, истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб беришдаги янгиликлар ва олдиндаги куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларининг боришига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Филиал томонидан 2025-2026 йилнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида 2411,3 километр электр узатиш тармоқлари, 730 дона трансформатор пунктларига капитал таъмирлаш ва 4528,2 километр электр узатиш тармоқлари ҳамда 1571 та трансформатор пунктларига кичик таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

2025 йилнинг январь-май ойлари режаси бўйича йирик таъмирлашга 990,5 километрлик электр узатиш тармоқлари, 317 та трансформатор пунктлари киритилган бўлиб, шундан амалда 1089,1 километрлик электр узатиш тармоқларига ва 345 та трансформатор пунктларига йирик таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Республикамиз бўйича 2025 йили давлат қарорлари асосида, жами 0,4-110 кВли электр узатиш тармоқларини янгидан қуриш ва реконструкция қилиш ишлари, жами 9459 темир-бетон устунлар, 401 км. 0,4-6/10кВ, 37,5 км. 110кВлик электр узатиш тармоқлари ва 1 дона подстанция, 88 дона трансформатор пунктларини янгидан қуриш ва реконструкция қилиш ишларини бажариш режалаштирилган. Бугунги кунда амалда жами 6019 темир бетон устунлари, 0,4-6/10кВ – 312,3 км, 35-110кВ – 10,0 км. электр узатиш тармоқлари ва 1 подстанция, 60 трансформатор пунктларини қуриш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, «Ўзенергоинспексия» Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан қабул қилинди. Қурилиш-монтаж ишлари давом этмоқда.

Бу ишларнинг муваффақиятли бажарилиши натижасида жами 15200 дан ортиқ хонадоннинг электр энергияси билан таъминланиши яхшиланади.

Тадбирда иштирокчилар мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

А.Жийемуратов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги