Стол тенниси мусобоқаларининг ҳудудий босқичлари ўтказилмоқда

219

 

Нукус шаҳрида «Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари» спорт мусобақаларининг стол тенниси тури бўйича минтақавий босқичи давом этмоқда.

Нукус шаҳар 2-сонли спорт мактабида спортнинг ушбу тури бўйича ҳудудий босқич мусобақалари бўлиб ўтди.

Мусобақада Амударё, Тахиатош, Хўжайли туманлари ва Нукус шаҳрининг 15-17 ёш тоифасидаги иқтидорли спортчилари ўзаро беллашди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси солиқ бошқармаси бошлиғи Х.Бекчанов, Ўзбекистон стол тенниси федерацияси стол теннисини оммалаштириш директори А.Мелизияев, Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазири Э.Қутибаев ҳамда қатор масъуллар, спортчи ёшлар ва мураббийлар иштирок этди.

Ғолиблар Қорақалпоғистон Республикаси босқичида, ундан кейин Ўзбекистон Республикаси босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритиб, мамлакатимиз спортининг энг нуфузли аренаси ҳисобланган «Президент Олимпиадаси»да қатнашиш имкониятига эга бўлади. Мусобақа якунида ғолибларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги