Польша ҳарбий совутини мустаҳкамламоқда

Бугун АҚШ Польшага 1,33 миллиард долларлик ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ракеталари сотилишини маъқуллади. Харид жамланмаси 400 дона АIМ-120D ўрта масофага мўлжалланган ҳаво-ҳаво ракетасидан иборат. Бу ҳақда “Euronews” ахборот берган.
Бундан ташқари Варшава йўл-йўриқ тизими тўплами, эҳтиёт қисмлар, юк ташиш контейнерларини қабул қилиб олади. Шунингдек, ракетани бошқариш учун зарур дастурий таъминотга кириш ҳуқуқига эга бўлади.
– Мазкур келишув Польшага ўтиш даврида жанговар ҳолатни сақлаш ва иттифоқдошларни ҳам ҳимоя қилиш учун ҳаво мудофааси тизимини такомиллаштириш имконини беради, мамлакатнинг жорий ва келажакдаги таҳдидларга қарши туриш қобилиятини яхшилайди, – дейилган баёнотда. –
Савдо Варшава келаси йил мудофаа харажатини ялпи ички маҳсулотнинг 5 фоизигача кўтариш мақсадини кўзлаётган бир пайтда амалга оширилди. Бу АҚШ Президенти Дональд Трамп НАТО аъзолари олдига қўйган асосий талабдир.
эслатиб ўтамиз, Россия 2022 йил февралда Украинага нисбатан кенг кўламли ҳарбий амалиёт бошлагандан буён Польша келажакдаги эҳтимолий таҳдидларга қарши ҳарбий салоҳиятини яхшилашга интилмоқда.
Мусулмон Зиё, ЎзА