Уч ойдаги саноатдаги кўрсаткичлар қай даражада?

Дастлабки маълумотларга кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида республикамиздаги ишлаб чиқариш корхоналари томонидан 6301,5 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 103,1 фоизни ташкил этди.
Саноат ишлаб чиқаришида энг катта улуш ишлаб чиқариш саноат корхоналарига (қайта ишлаш саноати) тўғри келиб, ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 5308,8 миллиард сўм, яъни умумий ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажмининг 84,2 фоизини ташкил этди.
Электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 874,4 миллиард сўмни (умумий ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажмининг 13,9 фоизини) ташкил этди.
Тоғ-конь саноати ва очиқ конларни ишлаш корхоналари томонидан 2025 йилнинг январь-март ойларида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар миқдори 89,4 миллиард сўмни, яъни умумий ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари миқдорининг 1,4 фоизини ташкил этди.
Сув таъминоти, канализация, чиқиндиларни утилизация қилиш корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 28,9 миллиард сўмни (жами ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажмининг 0,5 фоизини) ташкил этди.
Мухаббат Қурбонова,
Статистика бошқармаси Саноат ва
энергетика статистикаси бўлими бошлиғи.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги