Намунали томорқа эгаларининг тажрибалари кўрсатилди

Бўзатов туманида «Томорқа ерларидан самарали фойдаланиш – қўшимча даромад манбаи» мавзусида кўргазмали семинар ташкил этилди.
Ўтказилган семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари Н.Ерлепесов, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири К.Азербаев, Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи С.Турманов, Бўзатов тумани ҳокими Б.Уббиниязов ва туман ҳокимининг ўринбосарлари, маҳалла еттилиги, шунингдек, ҳудудда яшовчи фуқаролар иштирок этди.
Ўтказилган семинарда тадбир иштирокчилари Бўзатов шаҳарча фуқаролар йиғинида яшовчи Жугинис Жуманазаров ва Қалмамбет Жангелдиевлар хонадонида бўлиб, у ерда намунали томорқа эгаларининг иш тажрибалари билан яқиндан танишди ва томорқадан самарали фойдаланиш усулларини барча маҳаллаларда кенг ёйиш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар белгилаб берилди.







Шунингдек, семинар давомида иштирокчиларга бу икки оиланинг иш тажрибаси орқали бугунги кунда томорқадан самарали фойдаланган ҳолда даромад топиш, фуқароларнинг ўзини-ўзи банд қилиши мумкинлиги кўрсатиб берилди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси