Ўрнатилган алоқалар мустаҳкамланмоқда

161

Аввал хабар берганимиздек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси М.Атамуратов Корея Республикасида хизмат сафарида бўлиб турибди.

Корея давлатига хизмат сафарининг кейинги кунида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОИCА) вакиллари билан ҳам музокаралар олиб борилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси М.Атамуратов Орол денгизи фожиаси оқибатларини юмшатиш, Оролбўйи минтақаси аҳолиси саломатлигини мустаҳкамлаш, шунингдек, Қорақалпоғистонда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва олий таълимда ҳамкорлик қилиш бўйича KOICA билан яқин ҳамкорликлар ўрнатилганлигини таъкидлади.

Унда KOICA билан ўрнатилган алоқаларни янада мустаҳкамлаш, Қорақалпоғистонда IT соҳасини ривожлантириш, олий ўқув юртлари билан бирга тил ўрганиш марказларини ташкил этиш, муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни оммалаштириш бўйича музокаралар олиб борилди.

Таъкидлаш жоизки, Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОИCА) билан икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масаласида Қорақалпоғистонда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва IT соҳасини ривожлантириш йўналишида грант маблағлари асосида 2026-2032 йилларда янги лойиҳалар амалга оширилиши кутилмоқда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги