Туманда «Жугари гуртик күни» нишонланди

Ҳар бир миллатнинг ўз миллий таомлари, урф-одатлари келгуси авлодларимиз учун мерос бўлиб келмоқда.
Ҳар йили Республикамизда 25 феврал куни миллий таомларимиздан «Жугари гуртик күни» кенг тарзда нишонланмоқда.
Қораўзак туманида ҳам миллий таомимиз «Жугари гуртик күни»ни тайёрлашда, ҳудуддаги 13 маҳалла хотин-қизлари фаол иштирок этди.
Байрам иштирокчиларини туман ҳокими А. Баймуратов ва сектор раҳбарлари самимий табриклаб, тайёрланган таомлардан татиб кўрди.
Шунингдек, байрамда қорақалпоқ халқининг миллий таомлари, жўшқин қўшиқлари, ҳунармандчилик маҳсулотлари ҳам ўрин олган.


Ўчоқда пиширилган бўғирсоқ, қовурилган балиқ, сузма, сумалак каби миллий таомлар барча иштирокчиларда кўтаринки кайфият уйғотди.
Байрам тадбири шўх қўшиқлар билан давом этди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги