“Ҳаж-2023” мавсумида ҳаж амалларини адо этиш учун бугун ўзбекистонлик илк зиёратчилар “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси рейси билан Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрига етиб борди.

Уларни Муҳаммад бин Абдулазиз номидаги халқаро аэропортда давлатимизнинг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари, Ўзбекистон ишчи гуруҳи аъзолари кутиб олишди.

Илк зиёратчиларимиз беш юлдузли “Pullman Zamzam” меҳмонхонасига жойлаштирилди.
Бу йилги ҳаж мавсумида Ўзбекистондан 15 минг мусулмон Саудия Арабистонига бориши режалаштирилган. Барча зиёратчилар учун Мадина ва Макка шаҳарларида қулай шароитлар яратилган.

“Ҳаж-2023” мавсумини ўтказиш билан боғлиқ барча ташкилий масалаларни Бош консулхона Саудия Арабистони мутасадди ташкилотлари билан мувофиқлаштирмоқда. Зиёратчиларга Ўзбекистон Ҳаж комиссияси томонидан юборилган ишчи гуруҳ аъзолари ва малакали шифокорлар ҳамроҳлик қилмоқда.

ЎзА