Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини халқаро андозалар асосида ривожлантириш, соҳада туб ислоҳотлар ва муҳим дастурларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги катта хизматлари, ўзининг фидокорона меҳнати, билим ва малакаси билан аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини юксалтириш, илғор хорижий тажриба ва даволаш усулларини амалиётга кенг жорий этиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшиб келаётгани, юқори касб маҳоратига эга кадрларни тайёрлаш йўлидаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар мукофотлансин:
II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан
Абдурахманов Акрам Абдусаттарович – Республика болалар кам инвазив ва эндовизуал хирургия илмий-амалий маркази жарроҳи
Батиров Абдурахман Рузумбаевич – Боёвут туманидаги «Боёвут Тўмарис шифо» масъулияти чекланган жамияти болалар шифокори, Сирдарё вилояти
Жалолова Хафиза Мухторовна – Поп тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси мудири, Наманган вилояти
Худайбердиев Кобил Турсунович – Андижон давлат тиббиёт институтининг травматология, ортопедия ва нейрожарроҳлик кафедраси мудири, Андижон вилояти
II даражали «Саломатлик» ордени билан
Авезова Гулнора Рустамовна – Республика тез тиббий ёрдам марказининг Навоий вилояти филиали Қизилтепа тумани бўлими бош фельдшери
Аллакулов Исламбай Мадримович – Хоразм вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг реанимация бўлими мудири
Бердиева Муқаддас Хасанбоевна – Шароф Рашидов туманидаги «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйи ҳамшираси, Жиззах вилояти
Мауленов Бабараушан Жумабаевич – Шуманай тумани тиббиёт бирлашмасининг қабул бўлими анестезиолог-реаниматологи, Қорақалпоғистон Республикаси
Махматмуратова Гулсина Исламовна – Ургут туманидаги «Шароф Рашидов» оилавий шифокорлик пункти умумий амалиёт шифокори, Самарқанд вилояти
Мемджанова Алия Нуриевна – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Фарғона филиали лаборатория бўлими мудири, Фарғона вилояти
Назаров Акмал Бобамуротович – Паркент тумани тиббиёт бирлашмасининг жарроҳлик бўлими мудири, Тошкент вилояти
Саидов Ашур Сапарович – Бандихон туманидаги 44-оилавий поликлиникаси оилавий шифокори, Сурхондарё вилояти
Сафаров Ориф Мурадуллаевич – Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро филиали офтальмологи, Бухоро вилояти
Шукуров Абдурахман Раупович – Қарши шаҳри марказий шифохонасининг реанимация бўлими мудири, Қашқадарё вилояти
«Дўстлик» ордени билан
Джумабаева Роза Базарбаевна – Бўстонлиқ туманидаги «Пском» оилавий шифокорлик пункти патронаж ҳамшираси, Тошкент вилояти
Салахитдинов Шухратжон Нажмитдинович – Болалар миллий тиббиёт маркази директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари – бош шифокори
Сметова Гулнар Жолдасбаевна – Кегейли туманидаги «Ақтуба» оилавий шифокорлик пункти умумий амалиёт шифокори, Қорақалпоғистон Республикаси
Хакимова Сохибахон Обиджановна – Андижон туманидаги «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйи кичик тиббий ходими, Андижон вилояти
Хлевная Елена Андреевна – Гулистон шаҳри кўп тармоқли марказий поликлиникаси умумий амалиёт шифокори, Сирдарё вилояти
Шамсиев Азамат Мухитдинович – Самарқанд давлат тиббиёт университетининг болалар хирургияси кафедраси профессори
«Соғлом турмуш» медали билан
Артиқова Ҳулкар Акрамовна – Ғаллаорол тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси патронаж ҳамшираси, Жиззах вилояти
Намозова Муниса Саломовна – Ғозғон шаҳри тиббиёт бирлашмаси тиббий бригада ҳамшираси, Навоий вилояти
Ниязова Дилорам Аскаровна – Тошкент шаҳридаги 2-болалар жарроҳлик клиник шифохонасининг жарроҳлик бўлими катта ҳамшираси
Ужарова Дилбар Хуррамовна – Ғузор туманидаги «Қовчин» оилавий шифокорлик пункти шифокори, Қашқадарё вилояти
Хусанова Норбегим Ривожовна – Пахтачи тумани санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг эпидемиология ва иммунопрофилактика бўлинмаси мудири, Самарқанд вилояти
Ҳамдамова Муҳайёхон Тўхтасиновна – Бухоро давлат тиббиёт институтининг акушерлик ва гинекология кафедраси профессори, Бухоро вилояти
Ҳомиджонова Рано Жияновна – Сўх туманидаги «Ленбур» оилавий шифокорлик пункти ҳамшираси, Фарғона вилояти
«Шуҳрат» медали билан
Жумабоев Отабек Тоштемирович – Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Андижон филиали жарроҳи, Андижон вилояти
Қобилов Ботир Закирович – Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Жиззах филиали хирургия бўлими мудири, Жиззах вилояти
Мусаев Улуғбек Эргашалиевич – Мингбулоқ туманидаги «Med Layt» хусусий клиникаси раҳбари, шифокор-терапевти, Наманган вилояти
Султанова Зулфия Раджапбаевна – Тупроққалъа туманидаги «Саримой» оилавий шифокорлик пункти патронаж ҳамшираси, Хоразм вилояти
Тангирбергенов Рустам – Республика тез тиббий ёрдам маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиалининг Беруний тумани бўлими ҳайдовчиси
Тиллабоев Содиқжон Валиевич – Фурқат тумани тиббиёт бирлашмасининг қабул бўлими жарроҳи, Фарғона вилояти
Шарипов Исламжан Маматханович – Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг кам инвазив юрак-қон томир жарроҳлиги бўлими мудири
Шарипова Раъно Рустамовна – Сариосиё туманидаги «Гулистон» оилавий шифокорлик пункти патронаж ҳамшираси, Сурхондарё вилояти
Ярматов Алишер – Ўзбекистон халқ табобати ассоциацияси аъзоси, Самарқанд вилояти
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев