Солиқ юкини изчиллик билан камайтириш, солиқ солиш тизимини соддалаштириш ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш иқтисодиётни жадал ривожлантириш ҳамда мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини яхшилашнинг энг муҳим шартлари ҳисобланади.
Шу билан бирга, ўрганишлар натижалари мазкур соҳада бир маромда иқтисодий ўсишга, ишбилармонлик ва инвестициявий фаолликни оширишга, соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга, шунингдек, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар йиғилувчанлигининг зарур даражасини таъминлашга
тўсқинлик қилаётган бир қатор тизимли муаммоларни кўрсатди, хусусан:
биринчидан, умумбелгиланган солиқларни тўловчилар учун солиқ юки даражасининг юқорилиги, шунингдек, солиқ солишнинг соддалаштирилган ва умумбелгиланган тизимида солиқларни тўлайдиган хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги солиқ юки даражасидаги фарқнинг сезиларлилиги;
иккинчидан, қўшилган қиймат солиғини ундиришнинг самарасиз тизими, солиқ тўловчиларнинг айланма маблағларини жалб қиладиган, шунингдек, истеъмол маҳсулотининг оралиқ ва якуний қиймати қимматлашишига олиб келадиган ҳамда йирик ва кичик бизнес ўртасидаги кооперациянинг ривожланишига тўсқинлик қиладиган мажбурий тўловларнинг мавжудлиги;
учинчидан, солиқ тўловчилар томонидан ходимларнинг реал сонини ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондини яширишга олиб келувчи меҳнатга ҳақ тўлаш фонди солиқставкаларининг юқорилиги;
тўртинчидан, имтиёзларнинг самарадорлигини мониторинг ва назорат қилиш бўйича таъсирчан тизимнинг мавжуд эмаслиги сабабли соғлом рақобатни таъминлашга салбий таъсир кўрсатувчи, хўжалик юритувчи субъектларни солиқ ва божхона, шу жумладан индивидуал хусусиятга эга бўлган имтиёзлар ҳисобига қўллаб-қувватлаш амалиётининг кенг тарқалганлиги;
бешинчидан, давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида ахборот алмашиш механизмларининг, электрон солиқ маъмуриятчилиги ҳамда солиқ назоратини амалга ошириш шакл ва услубларининг такомиллашмаганлиги;
олтинчидан, ўтказиладиган назорат тадбирларининг сифатига салбий таъсир кўрсатувчи ва инсофли тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига аралашишларни камайтиришга тўсқинлик қилувчи назорат фаолиятини амалга оширишда хавф-хатарларни таҳлил қилиш ва бошқаришнинг аниқ тизими йўқлиги;
еттинчидан, маҳаллий солиқ ва йиғимларнинг маъмуриятчилиги механизмларининг самарасизлиги оқибатида уларнинг йиғилувчанлик даражаси етарли эмаслиги, шунингдек, кўчмас мулк ва ер участкаларини тўлиқ ҳисобга олиш ва қийматини объектив аниқлашнинг мавжуд эмаслиги.
Мавжуд тизимли муаммоларни бартараф этиш, 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган солиқ юкини камайтириш
ва солиқ солиш тизимини соддалаштириш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш вазифаларини амалга ошириш мақсадида, шунингдек, кенг жамоатчилик муҳокамаси натижалари ҳамда Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки ва халқаро экспертларнинг тавсияларидан келиб чиқиб:
1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
иқтисодиётга солиқ юкининг даражасини камайтириш, шунингдек, солиқ солишнинг соддалаштирилган ва умумбелгиланган тизими бўйича солиқларни тўлайдиган хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги солиқ юки даражасидаги номутаносибликларни бартараф этиш;
солиқларни унификация қилиш орқали уларнинг сонини оптималлаштириш, шунингдек, ўхшаш солиқ солиш базасига эга бўлган солиқларни бирлаштириш, солиқ ҳисоботларини қисқартириш ва соддалаштириш, операцион харажатларни минималлаштириш;
макроиқтисодий вазиятнинг барқарорлигини, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва унинг даромадларини шакллантиришнинг мустаҳкамлигини таъминлаш;
солиқ қонунчилигини соддалаштириш, солиқ муносабатлари соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги қарама-қаршиликлар ва зиддиятларни бартараф этиш, инсофли солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини кучайтириш;
солиқ солиш масалаларини тартибга соладиган ҳаволаки нормалар ва қонун ости ҳужжатларинимаксимал даражада чеклаган ҳолда, солиқ қонунчилигининг барқарорлигини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси нормаларининг тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлаш,
солиқ назоратининг шакл ва механизмларини, шу жумладан солиқ солиш объектлари ҳамда солиқ тўловчиларни янада тўлиқ қамраб олиш ва ҳисобини таъминлайдиган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ҳисобигатакомиллаштириш, трансфер нархларни шакллантириш билан боғлиқ операцияларга солиқ солиш тартибини жорий этиш.
2. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси доирасида 2019 йил 1 январдан бошлаб:
а) биринчидан, меҳнатга ҳақ тўлаш фондига солиқ юки қуйидагилар орқали камайтирилади:
барча фуқаролар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ягона ставкасини 12 фоиз миқдорида жорий этиш, шундан 0,1 фоизини шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига йўналтириш. Бунда, айрим тоифадаги фуқароларнинг энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдоридаги даромадларини солиқ солишдан озод қилишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинади;
фуқароларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш туридаги даромадларидан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ушлаб қолинадиган суғурта бадалларини бекор қилиш;
пенсия тизимининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ миқдорда бўлган юридик шахслар, устав жамғармаси (капитали)нинг 50 фоизи ва ундан кўпроқ миқдори давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ бўлган юридик шахсга тегишли юридик шахслар ҳамда уларнинг таркибий тузилмалари учун ягона ижтимоий тўловни 25 фоиз миқдорида белгилаш, шунингдек, бошқа юридик шахслар учун ушбу тўлов ставкасини 15 фоиздан 12 фоизгача пасайтириш;
б) иккинчидан, оборот (тушум)дан солиқларни оптималлаштирган ҳолда умумбелгиланган ва соддалаштирилган солиқлар тўловчиларни солиққа тортиш, шунингдек, солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибига ўтиш мезонлари қуйидагилар орқали такомиллаштирилади:
давлат мақсадли жамғармаларига юридик шахсларнинг обороти (тушуми)дан ундириладиган мажбурий ажратмаларни бекор қилиш;
юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкасини 14 фоиздан 12 фоизгача, тижорат банклари учун – 22 фоиздан 20 фоизгача пасайтириш, шунингдек, мобиль алоқа хизмати кўрсатаётган юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) учун рентабеллик даражасидан келиб чиқиб улар учун қўшимча фойда солиғи ҳисоблаш тартибини бекор қилган ҳолда 14 фоиздан 20 фоизгача ошириш;
дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлар бўйича тўлов манбаидан ушлаб қолинадиган фойда солиғи ставкасини 10 фоиздан 5 фоизгача пасайтириш;
ўтган йил якунлари бўйича йиллик обороти (тушуми) 1 миллиард сўмдан ошган ёки йил давомида белгиланган чегаравий миқдорга етган корхоналарни умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказиш. Бунда, йиллик оборот (тушум)нинг 1 миллиард сўм этиб белгиланган чегаравий миқдори 3 йилда камида бир марта қайта кўриб чиқилади;
барча тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан обороти (тушуми) 1 миллиард сўмгача бўлган юридик шахслар учун юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни жорий этиш;
қўшимча фойда солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартибини, шу жумладан роялти тўлашни жорий этиш орқали такомиллаштириш;
в) учинчидан, солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби бўйича солиқ тўловчиларга солиқ сиёсатини такомиллаштиришнинг салбий таъсирини камайтириш чоралари қуйидагилар орқали амалга оширилади:
юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкасини, бино ва иншоотлардан, шу жумладан илгари хусусийлаштирилган объектлардан самарасиз фойдаланаётган юридик шахслар учун оширилган ставкада солиқ ҳисоблаш тартибини сақлаб қолган ҳолда, 5 фоиздан 2 фоизга пасайтириш;
йиллик обороти (тушуми) 1 миллиард сўмгача бўлган солиқ тўловчилар учун оборотдан (тушумдан) солиқни 4 фоиз миқдордаги базавий ставкадан келиб чиқиб ҳисоблаш ва тўлаш тартибини ҳамда қўшилган қиймат солиғини ихтиёрий равишда тўлаш имкониятини белгилаш;
ягона ер солиғи тўловчилар учун солиқ солиш тартибини сақлаб қолиш.
г) тўртинчидан, қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби қуйидагилар орқали такомиллаштирилади:
қўшилган қиймат солиғини тўлиқ ҳисобга олиш тизимини жорий этиш, солиқ солиш базасини аниқлаштириш ва имтиёзлар сонини камайтириш, шунингдек, 2019йил якуни бўйича мазкур солиқ ставкаси миқдорини пасайтириш орқали қўшилган қиймат солиғининг 20фоиз миқдордаги амалдаги ставкасини сақлаб қолиш;
ҳозирги вақтда сотиб олинадиган асосий воситалар, қурилиши тугалланмаган объектлар ва номоддий активлар нархига киритиладиган қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олиш суммаларига киритиш ҳуқуқини бериш;
тегишли тадбирларни молиялаштириш учун маблағларни республика бюджетига ўтказган ҳолда,алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар учунҳар бир ишлаб чиқариладиган маҳсулот бирлигига ўрнатилган акциз ва йиғимларни бирлаштириш.
3. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш ҳамда самарасиз солиқ ва божхона имтиёзлари ва преференцияларини бекор қилиш бўйича ишчи комиссиянинг янгиланган таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ишчи комиссия (Б.Мавлонов):
бир ҳафта муддатда тегишли йўналишлар бўйича эксперт гуруҳлари фаолиятини,шу жумладан улар ишига солиққа тортиш соҳасида амалий тажрибага эга экспертлар ва бизнес вакилларини жалб қилган ҳолда ташкил этсин;
2018йил 1ноябрга қадар муддатда самарасиз солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференцияларини бекор қилиш, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ ва Божхона кодексларига мувофиқ доимий амал қилувчи солиқ ҳамда божхона имтиёзларини тақдим этиш тартибини жорий қилиш бўйича таклифлар тайёрланишини таъминласин;
2018йил 1декабргақадар муддатда Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки ва бошқа ташкилотлар экспертларинижалб қилган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясининг асосий йўналишларидан келиб чиқиб, унинг кенг жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш орқали Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳаси ишлаб чиқилишини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасини тайёрлашда ва Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимини ислоҳ қилишда техникжиҳатдан кўмаклашишнитаъминлаш учун Халқаро валюта жамғармасива Жаҳон банки билан ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш чораларини кўрсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда:
а) солиқ мажбуриятларини бажарувчисолиқ тўловчилар маъмурий харажатларининг кескин ошишини олдини олишга қаратилган қуйидагиларни назарда тутувчикомплекс тадбирларни тасдиқласин:
давлат солиқ хизмати органлари ходимлари ва солиқ тўловчиларнинг, шу жумладан қўшилган қиймат солиғи ва юридик шахсларнинг фойда солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш бўйича малакасини ошириш;
солиқ ҳисоботини соддалаштириш ва унинг автоматлаштирилган бухгалтерия ҳисобини юритувчи дастурий маҳсулотлар билан интеграциялашувини таъминлаш;
солиқ маъмуриятчилигини, шу жумладан солиқларни тўлаш даврийлигини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурини;
пенсияларни ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақининг персоналлаштирилган ҳисобини юритиш тартибини жорий қилиш;
б) якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан амалга оширишга рухсат этилган фаолият турлари танқидий қайта кўриб чиқилиши ва қисқартирилишини таъминласин;
в) маълумотлар базалари солиқ органларининг Ягона интеграциялаштирилган ахборот-ресурс базасига интеграция қилинадиган давлат органлари ва ташкилотларининг рўйхатини тасдиқласин.
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда 2019 йил 1 январга қадар муддатда вазирлик ва идораларнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун фойдаланиладиган маълумотлар базаларининг ишончлилигини ўргансин ҳамда уларнинг ишончлилигини таъминлаш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда оммавий баҳолаш ўтказиш бўйича илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда, юридик шахслар кўчмас мулкининг бозор қийматини аниқлаш механизмини жорий қилиш юзасидан комплекс чора-тадбирларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Молия вазирлиги, Марказий банки ва Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда 2018йил 1августга қадар муддатда стратегик режалаштириш ва прогнозлашнинг замонавий услубларидан фойдаланган ҳолда ва мазкур Фармонда солиқ тизимини ислоҳ қилиш бўйича белгиланган чора-тадбирларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 2019-2021 йилларга мўлжалланганасосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнозини ишлаб чиқишни таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Ж.А.Қўчқоров:
2019йил учун бюджетномада ушбу Фармон билан белгиланган норма ва қоидаларни назарда тутсин;
2019йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳасини тақдим этиш билан бир вақтда Вазирлар МаҳкамасигаЎзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларининг 2020-2021йилларга мўлжалланган ўрта муддатли бюджет йўналишларини киритсин;
2019-2021йилларга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини ишлаб чиқишда хориждан жалб қилинадиган маблағлар ҳисобига молиялаштириладиган сарф-харажатларни инобатга олмаган ҳолда унинг мутаносиблигини таъминласин.
8. Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги раҳбарлари, шунингдек, уларнинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бюджет тизими бюджетларининг прогноз параметрлари бажарилиши учун шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.
9. Молия-бюджет интизомини мустаҳкамлаш ва Ўзбекистон Республикаси бюджетининг баланслашган ижросини таъминлаш учун:
вазирликлар ва идоралар, ишончли бошқарувчилар, шунингдек, давлатнинг ишончли вакиллари 2019 йилдан бошлаб устав капиталидаги давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик бирлашмалари томонидан дивидендлар сўзсиз ҳисобланишини, шунингдек, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат унитар корхоналари томонидан уларнинг соф фойдасидан 30 фоиз миқдорида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ажратилишини таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси
2018йил 1сентябрга қадар муддатда давлат мулки бўйича ижара тўловларининг минимал ставкаларини ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда қайта кўриб чиқсин;
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ йиғилишини, иш билан банд фуқароларнинг максимал қонунийлаштирилишини ва иш ҳақи фондини кўпайтиришни таъминлаш бўйича қатъий чоралар кўрсин;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси билан келишилган ҳолда икки ой муддатда маҳаллий давлат ҳокимияти, давлат солиқхизмати, молия ва бошқа органларнинг, шунингдек, улар мансабдор шахсларининг аниқ босқичма-босқич ҳаракатларини вақатъий жавобгарлигини назарда тутган ҳолда, солиқ солиш базасини кенгайтириш, бюджетга қўшимча тушум манбаларини аниқлаш, шунингдек, унинг мутаносиблигини ҳамда дефицит юзага келишига йўл қўймасликни таъминлаш бўйича туманлар ва шаҳарлар кесимида “Йўл хариталари”ни тасдиқласин.
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда мазкур Фармоннинг мазмун-моҳиятини кенг тушунтириш ишларини, шу жумладан оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғи орқали тизимли равишда ташкил этсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ҳисоб палатаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги Савдо-саноат палатаси билан биргаликда икки ой муддатда солиқ тўловчиларнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш ҳолатларига барҳам беришга, жисмоний ва юридик шахсларнинг солиқларни ўз вақтида ва тўлиқ тўламаганлигиучун жавобгарлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни кучайтириш бўйича таклифлар киритсин.
12. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.