Ўзбекистон Республикасининг қонун
Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 30 августда
қабул қилинган
Сенат томонидан 2018 йил 27 сентябрда
маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги 938–XII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 4–5, 126-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 5, 112-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2002 йил, № 4–5, 74-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 5, 152-модда; 2007 йил, № 12, 590, 608-моддалар; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2010 йил, № 5, 178-модда, № 9, 334-модда, № 12, 472-модда; 2012 йил, № 1, 4-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 12, 341-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 12, 384-модда) 65-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Пенсионер Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг пенсиядан ортиқча тўланган суммаларни ушлаб қолиш тўғрисидаги қароридан норози бўлган тақдирда, аниқланган қарздорлик суд тартибида, бироқ унинг аниқланиш санасидан уч йилдан кўп бўлмаган давр учун ундирилади»;
иккинчи – бешинчи қисмлари тегишинча учинчи – олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган 713–I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 4-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 6, 260-модда;
2007 йил, № 1, 3-модда, № 4, 156-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда;
2009 йил, № 12, 470-модда; 2011 йил, № 12/2, 365-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2016 йил,
№ 4, 125-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда) 134-моддасига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
учинчи қисмқуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Давлат ва хусусий уй-жой фондларида кўрсатиладиган коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар тўлаш ўтган ойдан кейинги ойнинг ўнинчи кунидан кечиктирмай ҳар ойда амалга оширилиши керак, бундан сув таъминоти ва сувни чиқариб юбориш (канализация) хизматлари мустасно»;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Давлат ва хусусий уй-жой фондларида кўрсатиладиган сув таъминотива сувни чиқариб юбориш (канализация) хизматлари учун мажбурий тўловлар олдиндан 100 фоизлик ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши керак»;
тўртинчи – олтинчи қисмлар тегишинча бешинчи – еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
олтинчи қисмдаги «тўртинчи» деган сўз «бешинчи» деган сўз билан алмаштирилсин;
еттинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Давлат ва хусусий уй-жой фондларидаги жойларнинг мулкдорларига, ижарага, арендага олувчиларига коммунал хизматлар кўрсатиш мажбурий тўловлар уч ойдан ортиқ тўланмаган тақдирда тўхтатиб турилади, бундан сув таъминоти ва сувни чиқариб юбориш (канализация) хизматлари, шунингдек электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш мустасно»;
қуйидаги мазмундаги саккизинчи ва тўққизинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
«Давлат ва хусусий уй-жой фондларидаги жойларнинг мулкдорларига, ижарага, арендага олувчиларига сув таъминоти ва сувни чиқариб юбориш (канализация) хизматлари учун олдиндан 100 фоизлик ҳақ тўлаш амалга оширилмаган тақдирда, сув таъминоти ва сувни чиқариб юбориш (канализация) тизимларидан тўлиқ узиб қўйишгача бўлган чоралар кўрилади.
Давлат ва хусусий уй-жой фондларидаги жойларнинг мулкдорларига, ижарага, арендага олувчиларига электр энергияси ва табиий газ етказиб берганлик учун ушбу модданинг учинчи қисмида белгиланган муддатда мажбурий тўловлар тўланмаган тақдирда, электр ва газ тақсимлаш тармоқларидан тўлиқ узиб қўйишгача бўлган чоралар кўрилади».
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.