Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарори
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 80-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига ва “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни 9-моддасининг 2-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати

ҚАРОР ҚИЛАДИ :

1. Қуйидагилар:

Аскаржон Бойисович Гафуров

Файзулла Абдулхайевич Каюмов

Бахтиёр Дехқонбоевич Миралимов

Бахтияр Шамсутдинович Мирбабаев

Генжемурат Пиржанов

Қаҳрамон Улжаев Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси лавозимига сайлансин.

2. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг 

            Раиси                                                                         Н.ЙЎЛДОШЕВ

Тошкент шаҳри, 2017 йил 24 август