Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қ А Р О Р И
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 80-моддасининг 3-бандига ва “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :
1. Қуйидагилар:
Бобир Норбобоевич Исламов ўн йил муддатга;
Абдурасул Ғаппорович Эранов муддатсиз даврга Ўзбекистон Республикаси Олий cудининг судьяси лавозимига сайлансин.
2. Сайлаубай Аманбаевич Мамбеткадиров бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т.Норбоева
Тошкент шаҳри,
2020 йил 28 февраль