Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
Мамлакатимизда кенг кўламли ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, юртимизнинг иқтисодий тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, Янги Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги обрў-эътибори ва нуфузини юксалтиришга қўшган муносиб ҳиссаси, илғор инновацион технологияларни амалиётга жорий этиш, замонавий ишлаб чиқариш қувватларини яратиш, ҳудудлар инфратузилмасини жадал ривожлантириш борасидаги улкан хизматлари, жамиятимизда ижтимоий-маънавий барқарорликни сақлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли фаолияти ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун қуйидагилар мукофотлансин:
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими» фахрий унвони билан
Халилов Насриддин – Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг ўсимликшунослик ва ем-хашак етиштириш кафедраси мудири, Самарқанд вилояти
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими» фахрий унвони билан
Кудратов Уктам Аралович – «Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг Қизилқум кон бошқармаси «Пистали» кони бош муҳандисининг ўринбосари
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог» фахрий унвони билан
Уразметов Шермухаммат Джумабаевич – «Ўзбекгеофизика» акциядорлик жамиятининг «Устюрт геофизика экспедицияси» филиали геология-геофизика ишларини истиқболли прогнозлаш бўлими бошлиғи
Ҳамроев Умаржон Артиқович – «Навоийуран» давлат корхонасининг «Уран ва ноёб металлар геологияси» илмий-ишлаб чиқариш маркази геология-қидирув экспедицияси бош геологи
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи» фахрий унвони билан
Турсунов Жамшид Юнусович – Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси
Хидоятов Шерзод Саиджанович – Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор» фахрий унвони билан
Вахабов Даврон Абдужалалович – Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси
Саидмурадов Уктам – Самарқанд туманидаги «Стеклопластик» масъулияти чекланган жамияти раиси, Самарқанд вилояти
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фуқаро авиацияси ходими» фахрий унвони билан
Цой Николай Валерьевич – «Uzbekistan airways» акциядорлик жамиятининг Парвозлар хавфсизлиги ва сифат таъминоти бошқармаси учувчи-инспектори
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист» фахрий унвони билан
Қудратхўжа Шерзодхон Тожиддинхон ўғли – Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори
«Эл-юрт ҳурмати» ордени билан
Айимбетова Гулхатша Аймановна – «Айқулаш» қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамбли вокал артисти, Қорақалпоғистон Республикаси
Ганиева Матлуба Махамажановна – Андижон туманидаги «Орол» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Андижон вилояти
Нематова Наргиза Исамиддиновна – Олот тумани ҳокими, Бухоро вилояти
Саидов Сирожиддин Салохович – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси
Тумишова Аксавли Молдагалиевна – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Зарафшон шаҳридаги 9-умумий ўрта таълим мактаби директори, Навоий вилояти
«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан
Бердикулов Асатулла Ҳасанович – Сардоба туманидаги «А.Қодирий» фермер хўжалиги бошлиғи, Сирдарё вилояти
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан
Ишметов Тимур Аминджанович – Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси
Мурадов Мансурджан Насирович – Республика «Усто» уюшмаси раиси
Хидиров Лочин Шопулотович – «Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг Марказий кон бошқармаси цех участка устаси
«Дўстлик» ордени билан
Акбаржонов Азиз Акбаржон ўғли – «Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси
Акрамова Хушвахт Норкуловна – Бухоро шаҳридаги «Биродар шаҳарлар» жамияти раиси, Бухоро вилояти
Арзиев Фарҳод Нуритдинович – Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси
Атабаев Шуҳрат Халдарович – Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки бошқаруви раиси
Бахрамов Шамирза Пашаевич – Сирдарё тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси техник-гидрометри, Сирдарё вилояти
Иргашева Мархамат – Мирзо Улуғбек туманидаги «Асака» маҳалла фуқаролар йиғини нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси, Тошкент шаҳри
Исмоилов Хабибидин – Фарғона туманидаги деҳқон хўжалиги боғбони, Фарғона вилояти
Исраилов Исмаил Иркинович – Тошкент шаҳридаги «Development and Marketing Group» масъулияти чекланган жамияти директорининг ўринбосари
Кучкаров Бахром Тулкинович – Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари
Қодиров Акмал Сайфуллоевич – «Enter Engineering Pte. Ltd» компаниясининг Имом Бухорий мажмуаси қурилиш лойиҳаси раҳбари
Мухамматова Дилбар Даврановна – Термиз туманидаги «Намуна» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Сурхондарё вилояти
Набиева Парахат Рахматуллаевна – Шароф Рашидов туманидаги «Ҳукуматой Мирзаалиева» биолабораторияси раҳбари, Жиззах вилояти
Наримбетов Юлдаш Ибрагимович – Беруний туманидаги шахсий томорқа ер эгаси, Қорақалпоғистон Республикаси
Насиров Кузибой – Қизилтепа туманидаги шахсий томорқа ер эгаси, Навоий вилояти
Примов Орифжон Хасанович – Паркент тумани нуронийлар жамоатчилик кенгаши фаоли, Тошкент вилояти
Рахимова Нигина Хайруллаевна – «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори
Садовников Владимир Владимирович – Наманган шаҳридаги «Проект-сервис» масъулияти чекланган жамияти директори, Наманган вилояти
Санаев Исмат Санаевич – Ўзбекистон Халқ демократик партияси Пахтачи тумани Кенгаши раиси, Самарқанд вилояти
Сейтеков Турганбай Берданович – Нукус тумани йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси асфальт ётқизиш машинаси ҳайдовчиси, Қорақалпоғистон Республикаси
Сиротин Игорь Васильевич – «Uzbekistan airways technics» масъулияти чекланган жамиятининг Ғарбда ишлаб чиқарилган самолётларга техник хизмат кўрсатиш маркази муҳандиси
Соатов Мумин – Кўкдала тумани нуронийлар жамоатчилик кенгаши фаоли, Қашқадарё вилояти
Ташматов Тажидин Сатволдиевич – Андижон вилояти йўллардан мунтазам фойдаланиш давлат муассасаси автогрейдер ҳайдовчиси
Туляганов Кудратилла Асатуллаевич – «Асака» акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси
Турсунов Рашит Рахмонович – «Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг 3-автобаза бошлиғи
Умерова Гаянэ Олеговна – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг департамент бошлиғи
Усманов Равшан Аброрович – Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси
Файзиева Васила Солиховна – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси аъзоси
Файзиева Дилором Хуснитдиновна – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари
Федин Александр Григорьевич – Жарқўрғон туманидаги «Оқтепа» ов хўжалиги бошлиғи, Сурхондарё вилояти
Хасанов Назиржон Набижанович – «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси бошқаруви раиси
Хожибоев Эркинжон Валижонович – Хонобод шаҳри ободонлаштириш бошқармаси кўкаламзорлаштирувчиси, Андижон вилояти
Шералиев Курбонали – Ховос тумани нуронийлар жамоатчилик кенгаши фаоли, Сирдарё вилояти
Шерматов Зикрилла Шукурович – «Нуроний» жамғармасининг Косон тумани бўлими раиси, Қашқадарё вилояти
Шонагметова Нина Ефимовна – «Ўрта Чирчиқ гидроэлектрстанциялари каскади» филиалининг ишлаб чиқариш-техник бўлими етакчи муҳандиси, Тошкент вилояти
«Содиқ хизматлари учун» медали билан
Абдиев Жахонгир Ибрагимович – Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари
Абдуллаев Тулқин Мансурович – Ўзбекистон Республикаси Кадастр агентлиги директорининг ўринбосари
Абдусаттаров Тулкин Сайфуллаевич – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими
Абидов Акмал Джурабаевич – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими
Авезов Жасурбек Шавкатович – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходими
Бекмирзаев Диёрбек Абдугаппорович – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими
Бутаев Ориф Алибоевич – «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси
Галтемиров Шароф Қурбанбаевич – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими
Джахангирова Элла Анатольевна – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг департамент бошлиғи
Жуманиязов Нодир Кадамович – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходими
Жураев Баходир Ибрагимович – «Иссиқлик электр станциялари» акциядорлик жамияти раиси
Исмаилов Мурад Валижонович – Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг ўринбосари
Исхакова Гузал Гайратовна – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходими
Кадиров Шухрат Мунавварович – Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги директори
Киличов Тимур Машарибович – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходими
Қаршиев Рустам Жўраевич – Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг ўринбосари
Лапасов Улугбек Хидирович – Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили
Миракулов Миравзал Миродилович – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходими
Мирахмедов Зиёд Махамаджанович – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходими
Муталов Зохириддин Абдугапурович – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими
Рахимова Гулнора Хашимовна – Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари
Рахматов Феруз Касимович – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходими
Саидолимов Саидхон Талъат ўғли – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходими
Тангриев Иззат Рахматуллаевич – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими
Умаров Олимжон Мухамаджанович – Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари
Хайдаров Жаҳонгир Бахтиярович – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими
Ходжаев Фуркат Салимович – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходими
Холмуродов Нозимжон Қосимович – Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари
Холхўжаев Саидқаҳҳор Муҳаммадкарим ўғли – Чилонзор тумани ҳокими, Тошкент шаҳри
Хошимов Нодирбек Анваржонович – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими
Юлдашев Кахрамон Анварджанович – Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари
Юсупбаев Шухрат Машхурович – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими
«Соғлом турмуш» медали билан
Тулабаев Мирзаали Эркабаевич – Қўқон шаҳри нуронийлар жамоатчилик кенгаши спорт тарғиботчиси, Фарғона вилояти
«Келажак бунёдкори» медали билан
Бозоров Миршодбек Шукур ўғли – Ромитан туманидаги «Тарнаут» маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси, Бухоро вилояти
Мажидов Бобомурод Баҳронович – Тошкент шаҳридаги «Akfa Dream World» масъулияти чекланган жамияти директори ўринбосари
«Жасорат» медали билан
Аблаева Фароғат Муртазаевна – Учтепа туманидаги заргарлик буюмлари ясовчи ҳунарманд, Тошкент шаҳри
Жумаева Шоҳида Қулматовна – Шеробод туманидаги касб-ҳунарга ўқитиш марказининг «Қорабоғ» ўқув маскани тикувчиси, Сурхондарё вилояти
Имомаддинов Халилла Камолович – Шовот туманидаги «Хўжаобод-2018» фермер хўжалиги бошлиғи, Хоразм вилояти
Мансуров Замир Бақоевич – Вобкент туманидаги шахсий томорқа ер эгаси, Бухоро вилояти
Орипова Зухрахон Аъзамовна – Олтиариқ туманидаги шахсий томорқа ер эгаси, Фарғона вилояти
Рўзиева Шаҳло Мансуровна – Томди тумани спорт мактабининг шахмат бўйича мураббийси, Навоий вилояти
Сафаров Музаффар Шавкатович – Нарпай туманидаги маиший техникаларни таъмирлаш устаси, Самарқанд вилояти
Солиев Лутфулложон Собитович – Чуст туманидаги якка тартибдаги тадбиркор, тикувчи, Наманган вилояти
Суюнов Мансур Халилович – Фориш туманидаги видео монтаж устаси, Жиззах вилояти
Турдиқулова Саёра Шарофовна – «Ҳунарманд» уюшмасининг Китоб тумани бўлими аъзоси, каштадўз, Қашқадарё вилояти
Худойбердиева Нодира Хомиджановна – Шаҳрихон туманидаги ҳунарманд-тикувчи, Андижон вилояти
Шакиров Илхам Гавазович – Оқолтин туманидаги якка тартибдаги тадбиркор, фотосуратчи, Сирдарё вилояти
Шарипов Максуд Кенжаевич – Элликқалъа туманидаги автомобилларни таъмирлаш устаси, Қорақалпоғистон Республикаси
Эргашев Дониёр Азимович – «Ҳунарманд» уюшмасининг Бўка тумани бўлими аъзоси, ёғоч ўймакорлиги устаси, Тошкент вилояти
«Шуҳрат» медали билан
(100 ёшдан ошганлар)
Гаданова Хатича – Нарпай тумани, Самарқанд вилояти
Галимова Назиба – Боғот тумани, Хоразм вилояти
Зарипова Наржан – Беруний тумани, Қорақалпоғистон Республикаси
Имомқулова Сухсурбу – Поп тумани, Наманган вилояти
Кенжаева Анор – Янгиобод тумани, Жиззах вилояти
Матисақова Мелибу – Бувайда тумани, Фарғона вилояти
Нарматов Уразали – Сардоба тумани, Сирдарё вилояти
Розиева Назмира Мирсултановна – Мирзо Улуғбек тумани, Тошкент шаҳри
Табаров Икрам – Шўрчи тумани, Сурхондарё вилояти
Тағоев Журақул – Хатирчи тумани, Навоий вилояти
Тешаев Ачил – Жондор тумани, Бухоро вилояти
Усмонова Мехри – Чиноз тумани, Тошкент вилояти
Ширназаров Махмадали – Шаҳрисабз тумани, Қашқадарё вилояти
Юлдошева Чинихон – Пахтаобод тумани, Андижон вилояти
«Шуҳрат» медали билан
Абдурахмонов Ифтихор Исмоилович – «Темирйўлинфратузилма» акциядорлик жамиятининг Қўқон локомотив депоси Андижон филиали тепловоз машинисти, Андижон вилояти
Абдухакимова Гулфуза Абдурахмановна – Пастдарғом туманидаги «Буюк Турон» маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли, Самарқанд вилояти
Авазов Элмурод Рўзимуродович – Жарқўрғон тумани ҳокими, Сурхондарё вилояти
Адилов Юлдош Хасанович – Мирзачўл туманидаги «Мирзачўл сервис авто» масъулияти чекланган жамияти автобус ҳайдовчиси, Жиззах вилояти
Алиева Нодирахон Иброхимовна – Риштон туманидаги «Агроном Алиев» фермер хўжалиги бошлиғи, Фарғона вилояти
Алимджанов Камилжан Валиджанович – Давлат резиденцияларига хизмат кўрсатиш ва тадбирларни ташкил этиш бошқармаси чилангар-сантехниги
Аллабергенов Муродбек Анварбекович – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази директори
Аманов Ойбек Анварович – Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти директори, Қашқадарё вилояти
Амонов Наим Насимович – «Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг Шимолий кон бошқармаси директори
Арашов Жалол Самандарович – Бухоро вилояти ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари
Арипов Бахтиёр Мухамедович – Андижон туманидаги «Valley Fish» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Андижон вилояти
Артиқов Мелиқузи Маматқулович – «Сирдарё-Зарафшон» ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси экскаватор машинисти, Жиззах вилояти
Аскарова Гулжамол Шодмановна – Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассиси
Балтабаев Хабибулла Мўминович – «UzAuto Motors» акциядорлик жамиятининг ишлаб чиқариш дирекцияси пайвандлаш цехи бригада бошлиғи, Андижон вилояти
Бегматов Абдулла Тўрақулович – Боёвут туманидаги «Боёвутлик Ҳумоюн» фермер хўжалиги бошлиғи, Сирдарё вилояти
Ғозиев Нурматжон Нуъмонжонович – Бағдод тумани «Чекхитой» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси, Фарғона вилояти
Давлатов Ибадулла Уракович – Термиз туманидаги «Қорахон-Янгиариқ» фермер хўжалиги бошлиғи, Сурхондарё вилояти
Дадаходжаев Носир Ибрагимович – «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» масъулияти чекланган жамиятининг изоляция ва ўта кучланишдан ҳимояланиш ишлаб чиқариш хизмати бошлиғи ўринбосари
Дехканов Азиз Равшанович – Давлат резиденцияларига хизмат кўрсатиш ва тадбирларни ташкил этиш бошқармаси мутахассиси
Джораев Джасур Саттиваевич – Тошкент шаҳридаги «12-трест» акциядорлик жамиятининг 2-механизациялашган кўчма колоннаси электр-газ пайвандчиси
Джумабекова Гулзайнат Хусановна – «Чирчиқ трансформатор заводи» акциядорлик жамиятининг цех ғалтак ўровчиси, Тошкент вилояти
Ёдгоров Шухрат Ўразбаевич – «Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг Марказий кон бошқармаси «Мурунтоғ» кони участка портлатувчиси
Имамбердиев Надир Аскарович – «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг 3-Мис бойитиш фабрикаси янчиш ва флотациялаш цехи тегирмон машинисти
Иминов Абдулазиз Турдиевич – Тошкент шаҳридаги «Green TV» масъулияти чекланган жамияти мутахассиси
Иргашев Элёр Агламович – «Гидропроект» акциядорлик жамияти бош муҳандиси
Кутлимуратова Нигора Машариповна – Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи
Қодиров Алишер Абдулахатович – Қашқадарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари
Қодиров Рўзимбой Қурбанович – «Чапқирғоқ Амударё» ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси экскаваторчиси, Хоразм вилояти
Магзамов Азамат Парахатович – Кегейли тумани «Жузим бағ» овул фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси, Қорақалпоғистон Республикаси
Мадатова Онара Джуракуловна – Хатирчи туманидаги «Лангар» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Навоий вилояти
Маликова Гулчехра Рихсихўжаевна – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти бош илмий ходими
Мамаражабова Баҳора Дилмуродовна – «Ҳунарманд» уюшмасининг Навоий вилояти бошқармаси аъзоси, каштачи
Маматмўминов Акмал Жайловович – Ангор туманидаги шахсий томорқа ер эгаси, Сурхондарё вилояти
Мансуров Ахрор Ахмадалиевич – Мингбулоқ тумани ҳокими, Наманган вилояти
Миноварходжаев Убайдулла Тахтаевич – Яшнобод туманидаги «Беҳизор» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Тошкент шаҳри
Мирзаев Нурали Аскаралиевич – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг мутахассиси
Мусурманова Шоира Акбоевна – Булунғур туманидаги «Гулистон» маҳалла фуқаролар йиғини комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходими, Самарқанд вилояти
Назаров Эркин Эргашович – Яшнобод туманидаги «Яшнобод махсустранс» автотранспорт филиали ҳайдовчиси, Тошкент шаҳри
Насирова Фируза Руфатовна – Навоий шаҳар солиқ инспекциясининг маҳаллаларга бириктирилган солиқ инспекторлари шўъбаси давлат солиқ катта инспектори, Навоий вилояти
Нурматова Умигулсин Умирзоковна – Тўрақўрғон туманидаги «Мозоркўҳна» маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли, Наманган вилояти
Нурметова Елизавета Викторовна – «Тошкент метрополитени» давлат унитар корхонасининг ҳаракат хизмати поезд диспетчери, Тошкент шаҳри
Нуруллаев Зафар Деҳқонович – Самарқанд шаҳри ободонлаштириш бошқармасининг Сиёб ҳудуди бошлиғи, Самарқанд вилояти
Обидов Вохид Тўхтасинович – Ёзёвон туманидаги «Мезон» фермер хўжалиги бошлиғи, Фарғона вилояти
Отажанова Рахима – Шовот тумани нуронийлар жамоатчилик кенгаши фаоли, Хоразм вилояти
Парпиев Пўлатжон Расулович – Норин туманидаги «Ровот» маҳалла фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар бўйича маслаҳатчиси, Наманган вилояти
Райимов Алишер Абдумаликович – Ангрен шаҳар ҳокими, Тошкент вилояти
Рахимов Ёкубжан Абдуллажанович – Учқўрғон туманидаги «Иминжон Муҳаррам Бону» фермер хўжалиги трактор ҳайдовчиси, Наманган вилояти
Рахматиллаев Озатбек Зарипович – Урганч туманидаги «Давлат-Рахматулла» фермер хўжалиги бошлиғи, Хоразм вилояти
Ризаев Фазлиддин Исмоилович – Самарқанд шаҳридаги «Самарқанд автомобиль заводи» масъулияти чекланган жамияти бош технологи, Самарқанд вилояти
Рузиев Азамат Абдирашидович – Қоракўл тумани «Мирзақалъа» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси, Бухоро вилояти
Рўзиев Руслан Насирович – Конимех тумани ҳокими, Навоий вилояти
Рўзметова Зебинисо Жуманазаровна – Қўшкўпир туманидаги «Кенагас» биосервиси раҳбари, Хоразм вилояти
Сайидмусаев Сайидбахром Сайидбурхонович – Сўх тумани ҳокими, Фарғона вилояти
Самақова Мастурахон Эргашевна – Ўзбекистон туманидаги «Яйпан агропилла» масъулияти чекланган жамияти бош агрономи, Фарғона вилояти
Сориев Шерзод Эшонкулович – Пахтакор туманидаги «Шер-Улуғ-Жаҳон» фермер хўжалиги бошлиғи, Жиззах вилояти
Сулайманова Гулсима Бахитжановна – Мўйноқ туманидаги «Қозоқдарё» овул фуқаролар йиғини раиси, Қорақалпоғистон Республикаси
Султонов Нуриддин Абдухамидович – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси аъзоси
Тойнбаев Абдикадир Эралиевич – «Шўрўзак-Сирдарё» ирригация тизими бошқармасининг туманлараро каналлар бўлими Ўнг тармоқ канали гидротехниги, Сирдарё вилояти
Турсунбоева Дилфуза Тошбоевна – Бахмал туманидаги «Музбулоқ» ва «Ватанпарвар» маҳалла фуқаролар йиғинлари хотин-қизлар фаоли, Жиззах вилояти
Турсунова Дилбар Номозовна – Яккабоғ тумани ободонлаштириш бошқармаси бригада бошлиғи, Қашқадарё вилояти
Турсунова Норбиби Мардановна – Бекобод туманидаги «Олтин пилла» масъулияти чекланган жамияти пиллачиси, Тошкент вилояти
Улугов Асроржон Аскаралиевич – «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамиятининг «Тўполанг ГЭС» филиали директори
Фазилова Фатима Мурадуллаевна – «Ўзбекгидрогеология» давлат муассасасининг Ғарбий Ўзбекистон дала гидрогеология экспедицияси гидрогеология партиялари етакчи гидрогеологи, Сурхондарё вилояти
Худойбердиева Муқаддас Абдулхаковна – Гулистон туманидаги «Соҳил», «Боёвут» ва «Теракзор» маҳалла фуқаролар йиғинлари хотин-қизлар фаоли, Сирдарё вилояти
Ҳайдаров Илғор Баракаевич – Шофиркон туманидаги «Азим Шофиркон юлдузи» фермер хўжалиги трактор ҳайдовчиси, Бухоро вилояти
Шертойлоқова Гавхарой Нуманжон қизи – «Ўзбекистон миллий метрология институти» давлат муассасасининг Андижон вилояти филиали бўлим бош мутахассиси
Юсупов Олим Қодирқулович – Паркент туманидаги «Сайёҳ-2000» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Тошкент вилояти
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев