Ўзбекистон Республикаси Президентининг қ а р о р и

Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизимини ривожлантириш, уларни қўллаб-қувватлаш учун зарур шароитлар яратиш, улғайиб келаётган ёш авлоднинг илм-фанга бўлган интилишларини рағбатлантириш, интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш борасидаги ислоҳотларни тизимли амалга ошириш, шунингдек, академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш мақсадида:

1. Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Ў.Р. Саломов ҳамда ҳузурида академик лицейлар мавжуд бўлган олий таълим муассасалари ректорлари (филиал директорлари) иқтидорли ёшларни академик лицейларга саралаб олиш тизимини самарали ташкил этиш, академик лицейларда таълим сифатини мунтазам ошириб бориш, ўқув жараёнига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш учун шахсан масъул ва жавобгар этиб белгилансин.

Ҳузурида академик лицейлар мавжуд бўлган олий таълим муассасалари ректорлари (филиал директорлари):

тегишли академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш учун илғор хорижий мамлакатлар малакали экспертларини жалб қилсин;

академик лицей ўқувчиларининг камида битта хорижий тилни пухта ўзлаштириб чиқиши учун дарс машғулотларига юқори малакали педагоглар жалб қилиниши ва зарурий шароитлар яратилишини таъминласин;

олий таълим муассасалари проректорлари (филиал директори ўринбосарлари)ни ўз йўналишлари бўйича академик лицейлар фаолиятига ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш ва назорат қилиш учун масъул этиб белгиласин;

олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, шу жумладан, раҳбар ходимлари белгиланган тартибда академик лицейларнинг дарс машғулотларига жалб қилинишини таъминласин;

академик лицейларнинг таълим инфратузилмаси мунтазам равишда ривожлантириб борилишини ташкил этсин.

2. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар (бундан Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия мустасно) тизимидаги олий таълим муассасалари, шунингдек, хорижий олий таълим муассасалари ҳузуридаги академик лицейларда (қарор бўйича матнда – академик лицейлар) ўқувчи ёшларга таълим беришда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилсин:

иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларни академик лицейларга саралаб олиш, чуқурлаштирилган таълим дастурлари асосида ўқитиш;

ўқувчи ёшларда кенг дунёқарашинтеллектуал салоҳиятижодий ва таҳлилий фикрлашни ривожлантириш, илм-фанга бўлган қизиқишни ошириш, уларнинг фан олимпиадаларидаги иштирокини кенгайтириш;

ўқувчиларни амалга оширилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантиришватанпарварлик, изланувчанлик ва яратувчанлик руҳида тарбиялаш;

академик лицейларда таълим сифатини яхшилаш, замонавий ахборот-коммуникация ва таълим технологияларининг мустаҳкам интеграциясини таъминлаш, ўқувчиларнинг ахборот технологиялари бўйича саводхонлигини ошириш, уларни “устоз-шогирд” тизими асосида тегишли соҳада юқори натижаларга эришган малакали мутахассисларга бириктириш;

таълим жараёнини мазмунли ва самарали ташкил этиш учун педагоглар малакасини ошириш, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириб бориш тизимини ислоҳ қилиш;

замонавий таълим инфратузилмаси талабларидан келиб чиқиб, академик лицейлардаги мавжуд моддий-техник базани мустаҳкамлаб бориш, билимларни мустақил шакллантириш учун шароит ва имкониятларни кенгайтириш.

3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Ў.Р.Саломов) уч ой муддатда илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, шу жумладан, қуйидагиларни назарда тутувчи ўқув меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин:

умумтаълим фанлар соати ҳисобига чуқурлаштирилган фанлар соатини ошириш ҳамда улар улушини камида 50 фоизга етказиш;

умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартида 10-11-синф ўқувчилари умумтаълим тайёргарлигига қўйилган мажбурий талабларни шакллантириш билан бирга уларнинг иқтидорини ҳар томонлама ривожлантириш имконини берувчи ўқув дастурлари асосида ўқитиш тартибини жорий этиш;

таълим босқичлари узлуксизлигини таъминлаш мақсадида олий таълим муассасаларининг турдош таълим йўналишларида такроран ўқитиладиган фанларни академик лицейлар ўқув дастуридаги тегишли фанлар билан унификация қилиш.

4. Белгилаб қўйилсинки, академик лицейларда ўқиш даврида унификация қилинган фанларни ўзлаштирган, олий таълим муассасаларида талабаликка қабул қилинган таълим олувчилар учун ушбу фанларни ўзлаштириш ихтиёрий ҳисобланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Ў.Р.Саломов) унификация қилинган фанлар бўйича дарс машғулотлари тегишли олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилишини таъминласин.

5. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тизимида олий таълим муассасалари ҳамда академик лицейлар мавжуд бўлган вазирлик ва идораларнинг 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

академик лицейларга иқтидорли ёшларни саралаб олиш механизмини 1-иловага мувофиқ жорий этиш;

тажриба тариқасида, рўйхати 2-иловада келтирилган академик лицейларга Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан махсус ҳудудларда ўтказиладиган тест синовлари билан биргаликда дастлабки ёзма имтиҳон асосида иқтидорли ёшларни саралаб олишнинг икки босқичли тизимини (кейинги ўринларда – икки босқичли тизим) амалга киритиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин. Бунда, 1-иловада назарда тутилган фан олимпиадалари, танлов ғолиблари ва фанларни ўзлаштириш сертификатига эга бўлганлар учун имтиёзлар мазкур академик лицейларга ўқишга қабул қилишда ҳам инобатга олиниши белгилансин.

6. Белгилаб қўйилсинки:

академик лицейларга ҳужжат топширувчиларни рўйхатдан ўтказиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилади;

академик лицейнинг тегишли йўналишида ўқиш учун келиб тушган аризалар сони белгиланган қабул параметрига 2:1 нисбатдан кам бўлган ҳолларда мазкур йўналиш бўйича қабул параметрлари тегишли ўқув йили учун аризалар сонига нисбатан икки баравар қисқартирилади, бундан мазкур йўналиш учун бир академик гуруҳ ўқувчилари сонига тенг бўлган ҳоллар мустасно;

икки босқичли тизимда дастлабки ёзма имтиҳон кириш тест синовларидан аввал бўйсунуви бўйича тегишли олий таълим муассасаси
назорати остида академик лицей томонидан ўтказилади ҳамда унинг якунлари бўйича ўқувчиларни кириш тест синовларини топширувчилар рўйхатига киритиш тўғрисида қарор қабул қилинади;

икки босқичли тизимда дастлабки ёзма имтиҳонни ўтказиш тартиби ҳамда баҳолаш мезонлари бўйсунуви бўйича тегишли олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан тасдиқланади ҳамда 2021 йил 1 февралга қадар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги расмий веб-сайти ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

7. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Ў.Р.Саломов) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда – Таълим инспекцияси) (У.Н.Ташкенбаев), тизимида олий таълим муассасалари ҳамда академик лицейлар мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2021 йил 15 декабрга қадар тажриба натижаларидан келиб чиқиб барча академик лицейларга икки босқичли тизим асосида қабул қилиш тартиби тўғрисида асослантирилган таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

8. Иқтидорли ёшларни саралаб олиш ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда – Дастур) 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

9. Академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича комиссия 4-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.

Қуйидагилар академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича комиссиянинг (Ў.Р.Саломов) асосий вазифалари этиб белгилансин:

академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш соҳасидаги дастурларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш;

ўрта махсус таълим соҳасида иштирок этувчи вазирлик, идора ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ҳамкорлигини таъминлаш;

жамоатчилик фикрини ўрганишилғор хорижий тажрибаларни таҳлил қилиш, педагоглар ва ўқувчилар ўртасида сўровлар ўтказиш асосида академик лицейларда таълим сифатини ошириш ва инфратузилмасини яхшилаш, таълим жараёнига ахборот технологияларини татбиқ этишга доир чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва бажарилишини ташкил этиш;

академик лицейларда таълим фаолиятининг ташкил этилиши, улар фаолиятини бошқариш тизимининг самарадорлиги, яратилган шароитлар, қўлланилаётган таълим-тарбия усулларининг таъсирчанлигини мунтазам равишда ўрганиб бориш ва баҳо бериш;

академик лицейларда таълим сифатига, жумладан, улар рейтингига оид кўрсаткичларни танқидий таҳлил қилиш ҳамда улар юзасидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳайъатига таҳлилий ҳужжатлар киритиш;

ўрта махсус таълим соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш ва ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирлар ижросини тўлиқ, сифатли ва ўз вақтида ташкил этиш.

10. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Ў.Р.Саломов) ҳамда ҳузурида академик лицейлар мавжуд бўлган олий таълим муассасалари ректорлари (филиал директорлари):

2021 йилдан бошлаб илғор хорижий мамлакатлар, шу жумладан, Финляндиянинг малакали экспертларини жалб қилган ҳолда ҳар йили академик лицейлар фаолиятини ривожлантиришга қаратилган “Йўл харита”сини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

“Йўл харита”си ижросини хорижий экспертлар иштирокида мунтазам равишда мониторинг қилиб борсин ҳамда аниқланган муаммоларни зудлик билан бартараф этиш чораларини кўрсин;

академик лицейларда ҳар ойда камида бир маротаба бевосита олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан академик лицей ходимлари ва ўқувчилари иштирокида “ректор соати” ўтказиб борилишини ташкил қилсин;

тизимида академик лицейлар мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар билан биргаликда академик лицейларга илмий-методик ёрдам кўрсатиш, ўқув-тарбия жараёнини сифатли ташкил этиш, таълим сифатини тубдан яхшилаш, илғор педагогик технологияларни жорий этиш мақсадида олий таълим муассасаларининг тегишли кафедраларини академик лицейлар таълим йўналишларига бириктирсин;

бириктирилган кафедралар профессор-ўқитувчилари томонидан унификация қилинган фанлар бўйича дарс машғулотларини олиб бориш, илғор ўқитиш услубларини академик лицей таълим жараёнига мос равишда татбиқ этиш ҳамда маҳорат дарсларини ўтказиш, лицей ўқувчилари ва ўқитувчилари ўртасида танловлар ўтказиш, ўқувчиларнинг илм-фанинновацион ва рационализаторлик қобилиятларини ривожлантириш бўйича ишларни ташкил қилсин.

11. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

академик лицейлар фаолияти йилига камида икки маротаба Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ҳайъат йиғилиши ҳамда олий таълим муассасаларининг илмий кенгашида кенг муҳокамадан ўтказилади;

олий таълим муассасаларининг ўқув ишлари учун масъул проректори (филиал директори ўринбосари) бир вақтнинг ўзида академик лицей директори ҳисобланади. Бунда, олий таълим муассасаларининг ўқув ишлари учун масъул проректор (филиал директори ўринбосари)ларига нормативларга мувофиқ белгиланадиган устамаларга қўшимча равишда олий таълим муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан базавий лавозим маошига нисбатан ҳар ойлик 20 фоиз устама тўланади;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификатини бериш бўйича академик лицейларнинг иккинчи босқич ўқувчилари учун тўртинчи семестр давомида бепул тест синови ташкил этилади;

олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилинмаган ҳамда касб-ҳунар эгаллаш истагида бўлган академик лицей битирувчилари бўйсунуви бўйича олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан касб-ҳунарга ўргатиш курслари (марказлари)да ўқитилади. Бунда, тегишли олий таълим муассасалари ректорлари (филиал директорлари) ушбу битирувчиларга касб-ҳунар ўргатиш ишларини ташкил қилиш ва уларга ҳар томонлама кўмаклашиш учун масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.

12. Академик лицейларга ходимларни педагогик фаолиятга жалб этиш учун белгиланган камида 5 йил узлуксиз педагогик иш стажига эга бўлиш тўғрисидаги талаб бекор қилинсин.

13. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

а) Таълим инспекцияси (У.Н.Ташкенбаев) академик лицейларнинг, шу жумладан, қуйидаги йўналишлардаги фаолиятини қамраб олувчи рейтингини ишлаб чиқсин ва унинг шаффоф тарзда юритилишини таъминласин:

академик лицейга ўқишга кириш учун ҳужжат топширган талабгорлар сонининг мазкур лицей учун белгиланган қабул параметрига нисбати (рақобат кўрсаткичи);

олий таълим муассасаларига қабул қилинган ўқувчилар улуши;

рейтинг аниқланган йилда нуфузли халқаро ва республика фан олимпиадалари, спорт мусобақаларида ғолиб бўлган (совринли ўринларни қўлга киритган) академик лицей ўқувчилари улуши;

чет тили ва фанларни билиш даражаси тўғрисидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган ўқувчилар улуши;

илмий даражали, чет тили ва фанларни билиш даражаси тўғрисидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган асосий штатдаги педагоглар улуши;

хорижий педагоглар, шунингдек, халқаро эътироф этилган ташкилотлар – Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Higher Education ёки Academic Ranking of World Universities рейтингларида биринчи 1 000 та ўринни эгаллаган олий таълим муассасалари дипломларига эга бўлган маҳаллий педагоглар улуши;

б) рейтинг натижалари бўйича узлуксиз йил давомида таълим сифатига оид кўрсаткичларида салбий динамика кузатилган сўнгги та ўриндан бирини эгаллаб келган академик лицейлар бошқа олий таълим муассасаси тасарруфига ўтказилади ёки бошқа турдаги таълим муассасаси сифатида қайта ташкил этилади.

14. Иқтидорли ёшларни олий таълим муассасаларига жалб қилиш, улар учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида олий таълим муассасалари ҳузурида янгидан ташкил этиладиган ихтисослаштирилган мактаб ва академик лицейлар рўйхати 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилаб қўйилсинки, олий таълим муассасалари ҳузуридаги ихтисослаштирилган мактаб директорлари бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик ва идора билан келишилган ҳолда олий таълим муассасасининг ректори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Қуйидагилар янгидан ташкил этилаётган ихтисослаштирилган мактаб ва академик лицейлар фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятидан тушадиган маблағлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия ташкилотларининг грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

15. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Таълим инспекцияси ҳамда Республика олий таълим кенгашининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

дарс машғулотларини, шу жумладан, республика ёки хорижий таълим муассасаларининг юқори малакали педагоглари иштирокида онлайн тарзда ўтказиш;

академик лицейлар базасида ушбу лицейларга ўқишга тайёрлаш, компьютер саводхонлигини ошириш, касб-ҳунар, жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғи ёрдамида хизматлар кўрсатиш (ишлар бажариш) орқали ўзини ўзи банд қилиш (фрилансинг)ни ўргатиш бўйича таълим хизматларини, ёзги ва қишки мактабларни ташкил этиш;

пуллик таълим хизматларини кўрсатиш учун муаллифлик методикалари асосида ишлаб чиқилган, бўйсунуви бўйича тегишли олий таълим муассасалари кенгаши қарори билан чоп этилишига рухсат этиладиган тайёрлов ўқув адабиётларини яратиш.

16. Академик лицейларга бюджетдан ташқари, шунингдек, олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан:

иқтидорли педагогларнинг хорижий мамлакатлар таълим муассасаларида ўз мутахассислиги бўйича қисқа муддатли малака ошириш, шу жумладан, онлайн курсларда ўқиши билан боғлиқ харажатларни тўлиқ ёки қисман қоплаш;

юқори малакали, шу жумладан, хорижий мутахассисларни ўқув жараёнига жалб этиш, алоҳида ютуқларга эришган педагог ва ходимларга устамалар ҳамда моддий рағбатлантиришнинг бошқа турлари миқдорларини мустақил белгилаш ва тўлаш;

иқтидорли, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларидан бўлган ўқувчиларни моддий рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш;

моддий-техник базани мустаҳкамлашканцелярия жиҳозларидастурий маҳсулотларзамонавий ахборот-коммуникация воситаларини харид қилиш, тайёрлов ўқув адабиётларини нашр этиш, лицейлар веб-сайтларини яратиш ва таъминлаб бориш, масофавий таълим технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш ҳуқуқи берилсин.

Зарур ҳолларда, олий таълим муассасаларига бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ўз тизимидаги академик лицейларни ушбу бандда кўрсатилган харажатларни биргаликда молиялаштиришга рухсат берилсин.

17. Белгилаб қўйилсинки:

а) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 2021 йил 1 январдан бошлаб академик лицей педагоглари ва ходимларининг меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида:

академик лицей педагог ва ўқув-ёрдамчи ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашда Халқ таълими вазирлиги тизимидаги айрим фанларга ихтисослаштирилган мактабларнинг тегишли ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари қўлланилади;

академик лицей директорининг ўқув-тарбия жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган ўринбосарларининг базавий лавозим маошларига 20 фоиз миқдорида ҳар ойлик устамалар тўланади;

б) бўйсунуви бўйича тегишли олий таълим муассасасининг молиявий имкониятидан келиб чиқиб, бюджетдан ташқари, жумладан, тўлов-контракт маблағлари ҳисобидан академик лицейларда ўрнак кўрсатган педагог ва ходимларга лавозим маошларининг 100 фоизигача миқдорида ҳар ойлик устамалар тўланади;

в) академик лицейларнинг фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD), шунингдек, фан доктори ёхуд фан доктори (DSc) илмий даражаларига, профессор ёки доцент илмий унвонларига эга бўлган педагог ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига кўра олий таълим муассасаси катта ўқитувчисига тенглаштирилади;

г) 2021 йил 1 январдан бошлаб ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида таълим муассасаси раҳбарининг базавий лавозим маошига нисбатан бош ҳисобчининг базавий лавозим маоши 80 фоиз миқдорида, ҳисобчининг базавий лавозим маоши 60 фоиз миқдорида белгиланади.

18. Белгилансинки, мазкур қарорнинг 17-банди Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия тизимидаги академик лицейларнинг (бундан “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейлари мустасно) шаҳодатланмаган маъмурий бошқарув, педагог ва бошқа ходимларига нисбатан ҳам қўлланилади.

19. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб:

академик лицейлар йўналишлари ва блокларига қараб бир педагог ходимга тўғри келадиган ўқувчилар сони нисбатининг чекланган нормативи 1:12 нисбатда белгиланади. Бунда, йўналишлар ва блоклар бўйича бир нафар педагог ходимга тўғри келадиган ўқувчилар сони нисбатининг нормативлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади;

таълим сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида чуқурлаштириб ўқитиладиган фанлар бўйича ҳар семестрда ўқувчиларни салоҳиятига кўра тенг нисбатда гуруҳларга бўлиб ўқитишга рухсат этилади.

20. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Ў.Р. Саломов) Молия вазирлиги (Т.А.Ишметов) билан биргаликда уч ой муддатда амалдаги академик лицей ва профессионал таълим муассасаларининг директор жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартибини соддалаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини киритсин.

21. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А.Ж.Ортиқов) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.У. Маджидов) ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда асосланган ҳисоб-китобларга биноан академик лицейларнинг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш ишларининг 2022 йил ва келгуси йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурларига мунтазам киритиб борилишини таъминласин.

22. Ушбу қарорда белгиланган чора-тадбирларнинг самарали ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Р.Сариев, Қашқадарё вилояти ҳокими З.Т.Мирзаев, Самарқанд вилояти ҳокими Э.О.ТурдимовСирдарё вилояти ҳокими Ғ.Ғ.Мирзаев, Сурхондарё вилояти ҳокими Т.А.Боболов, Тошкент вилояти ҳокими Р.Қ.Холматов, Хоразм вилояти ҳокими Ф.У.Эрманов ва Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А.Артикходжаев ҳудудларда олий таълим муассасалари ҳузурида янгидан ташкил этиладиган ихтисослаштирилган мактаб ва академик лицейлар фаолиятини тўлақонли йўлга қўйишда ҳар томонлама кўмаклашсин.

тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари мазкур қарорда зиммасига юкланган вазифалар ҳамда Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг ижросини ўз вақтида ва сифатли ташкил қилсин.

23. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.У.Маджидов) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

24. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Ў.Р. Саломов белгилансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан 2021 йил 1 июнь ва 2021 йил 20 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.

Ўзбекистон Республикаси

          Президенти              Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,

2020 йил 3 декабрь