Аввал хабар берганимиздек, мамлакатимизнинг ММА спорт тури бўйича тажрибали мураббийи ва ушбу мусобақаларда муносиб иштирок этадиган спортчимиз Мансур Тўғизбоевнинг шогирди Миролим Мирзайдинов эртага, 30 декабрь куни Олмаота шаҳрида ММА бўйича ўтказиладиган халқаро турнирда қозоғистонлик Бахтиёр Несипбекга қарши жанг ўтказади.

Бугун мазкур жанг олдидан спортчиларнинг вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтди. Унда Миролим ва Бахтиёрнинг вазнини бир хил – 57 килограмм чиқди. Спортчимизнинг ғалабага бўлган иштиёқи ва ўзига ишончи кўзлар тўқнашувида ҳам кўриниб турди.

– Эртага биз кутган жанг бўлиб ўтади. Миролимни ушбу жангга бир неча ой давомида тайёрладим. Унинг ғалаба қозонишига ишонаман, – дейди Мансур Тўғизбоев.

 

ЎзА