БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш Бош Ассамблеянинг биринчи мажлиси бўлганига 75 йил тўлиши муносабати билан уюштирилган тадбирда шу ҳақда катта хавотир билан эслатди, деб ёзади РИА Новости.
Унинг таъкидлашича, сайёрамизда геосиёсий кескинлик кучаймоқда.
«Ядро қуролининг тарқалиши ва қарама-қаршиликлар таҳдиди яна қайтди», — деди БМТ Бош котиби.
Бундан аввал Гутерреш жорий йилни 1945 йил билан тенглаштириб, ҳозир коронавирус билан уруш кетяпти, деган эди.
«Бугунги уруш микроскопда кўринадиган вирусга қарши кечяпти. Эртага киберкенгликлардаги террорчиларга қарши уруш бошланиши мумкин», — деди Гутерреш.
Шунингдек, у дунё ҳамжамиятини халқаро ҳамкорликни сақлашга ва ушбу тушунчани кенгроқ тасаввур қилишга чақирди.
Мазкур чиқишида Бош котиб бой мамлакатларни вакцина бўйича миллатчилик қилаётганликда ва вакцина сотиб олиш учун бўлаётган курашда ушбу давлатлар кам ривожланган мамлакатларнинг эҳтиёжини тан олмаётганликда айблади.