Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли тумани халқ таълими бўлимига қарашли 1-сонли умумтаълим мактаби директори Т.М. ўз хизмат лавозимидан фойдаланиб, технология фанидан соат кўламини 3,7 ставкадан 8 ставкага кўпайтириб бериш учун Ж.М.дан таъмагирлик қилиб 100 АҚШ доллари талаб қилган.

Қорақалпоғистон ахборот агентлигининг хабар қилишича, тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида мактаб директори Т.М. ўз хизмат хонасида пора тариқасида талаб қилган 100 АҚШ долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Е.Қаноатов, ЎзА