Диққат, ЎзАда янги рукн: “БУГУН МАТБУОТДА...”

Мамлакатимизда нашр этилаётган газеталарда бугун қандай мақолалар, ахборотлар, долзарб мавзуларда таҳлиллар ва мушоҳадага ундовчи материаллар эълон қилинган?
 
Бу каби саволларга жавоб топиш учун барча газеталарни топиш ва ўқиш анча мураккаб, албатта. Шу боис, ЎзА сайтида “Бугун матбуотда…” номли янги рукн ташкил этилмоқда.
 
Эртага, 12 июнь кунидан мазкур рукн остида Ўзбекистондаги босма нашрлар саҳифаларида чоп этилган материаллар мазмуни билан танишиш имконига эга бўласиз.
 
ЎзА сайтини кузатинг!

 

ЎзА