Президент Шавкат Мирзиёевнинг таълим-тарбия соҳаси вакиллари билан мулоқотида яна бир муҳим масалага эътибор қаратди.

– Сиз, ҳурматли устозлар мактаб ўқувчиларидан “Мен қандай касб эгаси бўлмоқчиман?” деган мавзуда иншолар, ёзма ишлар оласизлар. Лекин, ўқувчилар ёзган ана шу ишлар таҳлили билан кимдир шуғулланяптими? Республика ва вилоят кесимида фарзандларимиз қайси касбларни энг кўп танлашмоқда? Энг муҳими, болаларимиз танлаётган касбларга келажакда меҳнат бозорида талаб бўладими ўзи? – деди Президент.

Болаларнинг ёзма ишларини чуқур таҳлил қилиб, уларнинг орзу ва интилишларини аниқлаб, мустақил ҳаётга тўғри йўналтириш асосий вазифа бўлиши кераклиги таъкидланди.

Мутасаддиларга мактаб ўқувчилари ўртасида турли мавзуларда иншолар, ёзма ишлар танловларини ўтказишни мунтазам йўлга қўйиш ва уларнинг таҳлили бўйича янги тизим яратиш топширилди.

ЎзА