Куз турфа рангларда

Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлимида «Олтин куз» номли кўргазма ташкил қилинди. 
Унда йигирмага яқин тажрибали ва ёш рассомларнинг турли жанрлардаги санъат асарлари намойиш этилмоқда.
Кўргазмадан ўрин олган Қорақалпоғистон халқ рассоми С.Байбосиновнинг «Кузги Чилпиқ», рассомлар Ж.Лепесовнинг «Гуллар ва кузги мевалар», «Кўчада куз», С.Қутлимуратовнинг «Сарчашма овули», А.Матжановнинг «Жайҳун соҳили» ҳамда ёш ижодкорлар Т.Сулаймановнинг «Кузги натюрморт», Б.Серекеевнинг «Ёмғирдан сўнг» каби санъат асарлари томошабинларда катта қизиқиш уйғотмоқда.
photo5425022335049640567.jpg
photo5425022335049640568.jpg
photo5425022335049640569.jpg
photo5425022335049640570.jpg
photo5425022335049640571.jpg

 

Мақсад Ҳабибуллаев олган суратлар, ЎзА