Бугун “метан заправка”лар ижтимоий соҳа объектлари ва жамоат транспорти учун фаолият юритади
16

Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди. Унга кўра, магистраль газ қувурларида босимни тўғрилаш ва меъёрий ҳолатга келтириш ишлари давом этмоқда.
Газ босимининг пастлиги сабабли, биринчи навбатда аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш устувор вазифа ҳисобланади.
Мазкур чоралар аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини барқарор газ таъминоти билан таъминлашга қаратилган.
Шунингдек, биржа савдоларига чиқарилаётган автобензин ва суюлтирилган газ (пропан) ҳажми оширилган бўлиб, етарли миқдорда етказиб берилмоқда.
Хусусий автозаправка эгаларидан нархларни сунъий равишда оширмаслик, автобензинни сифат ва миқдор жиҳатидан тўғри сотиш сўралади. Ваколатли ташкилотлар назорат тадбирларини кучайтириб, нархларнинг асоссиз равишда оширилишига йўл қўйилмайди.
Н.Зиёдуллаева тайёрлади,
ЎзА