Қораўзаклик қизлар чемпион бўлди
23

Нукус шаҳрида спортнинг волейбол тури бўйича U-17 ёшдаги қизлар ўртасида Қорақалпоғистон чемпионати бўлиб ўтди.
Чемпионатда республикамизнинг барча шаҳар ва туманларидан жамоалар иштирок этиб, ғолиблик учун ўзаро беллашди.
Ўта қизиқарли ва кескин ўтган беллашувлар якунида, Қораўзак тумани жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, Қорақалпоғистон чемпиони унвонига сазовор бўлди.
Иккинчи ва учинчи ўринларни Мўйноқ ва Тахтакўпир туманидан келган волейболчилар қўлга киритди.
Ўтказилган чемпионат якунида ғолиб жамоалар ташкилотчилар томонидан тайёрланган махсус Диплом билан тақдирланди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси